Суперлига: Ҳаммаси «Сўғдиёна» фойдасига!

Суперлига: Ҳаммаси «Сўғдиёна» фойдасига!

Ўз ўйинини эртароқ ўтказиб, ОФК кубоги гуруҳ раундига чемпионат пешқадами сифатида йўл олган «Сўғдиёна»нинг мавқесига путур етмади.

Чунончи, Жиззах клубининг энг яқин таъқибчилари - АГМК, «Навбаҳор», «Қизилқум» ва «Насаф» 12-тур баҳсларида синхрон равишда очко йўқотишди. Камига якшанба куни АГМК - «Насаф» учрашуви (3-тур баҳси)да ҳам ғолиб томон аниқланмади -2:2. Барчаси «Сўғдиёна» фойдасига! Бунақасини Жиззах клуби вакиллари ҳам кутмаган бўлсалар керак...

* Сирожиддин Қўзиев («Нефтчи»)нинг голли серияси 3та ўйинга етди.  

* Шерзод Насруллаев («Насаф») деярли 3 ойлик танаффусдан кейин майдонга қайтди. 23 ёшли ҳимоячи 2 апрель куни Тошкентда «Локомотив»га қарши кечган баҳс давомида жароҳатланган эди. 

* «Олимпик» ўз майдонида АГМКни 8та ўйинга чўзилган мағлубиятсиз серияси (6та ғалаба ва 2та дуранг)га чек қўйди.  

* 2004 йили туғилган Рустам Турдимуродов («Пахтакор») Суперлигада дебют қилди.  

* «Пахтакор» Суперлигада ҳамон мағлубиятсиз одимламоқда - 5та ғалаба ва 5та дуранг.

 

«ЛОКОМОТИВ» - «СЎҒДИЁНА» - 0:1 (0:1) 

17 июнь . Тошкент. «Локомотив» стадиони. 470 томошабин. 

Гол: Шоҳруз Норхонов (18). 

 

«ДИНАМО» - «СУРХОН» - 1:3 (1:1) 

18 июнь. Самарқанд. «Динамо» стадиони. 1745 томошабин. 

Голлар: Евгений Чумак (31) - Бобур Акбаров (3), Абдулазиз Юсупов (77-пен.), Бахтиёр Қосимов (90+2-пен.). 

 

«БУНЁДКОР» - «ҚЎҚОН-1912» - 1:1 (0:0) 

21 июнь. Тошкент. «Бунёдкор» стадиони. 1565 томошабин. 

Голлар: Даврон Эргашев (90+5) - Иван Йосович (90-пен.). 

 

«НАВБАҲОР» - «МЕТАЛЛУРГ» - 0:0 

21 июнь. Наманган. «Марказий» стадиони.  8900 томошабин.

 

«ОЛИМПИК» - АГМК - 1:0 (0:0)  

22 июнь.  Тошкент. «Локомотив» стадиони. 505 томошабин. 

Гол: Муҳаммадали Ғиёсов (50). 

Четлатишлар: Сардор Раҳмонов (40), Миржалол Қосимов (68, бош мур., А.).  

 

«НЕФТЧИ» — «НАСАФ» - 1:1 (1:1) 

22 июнь.  Яйпан. «Ўзбекистон» стадиони. 1205 томошабин. 

Голлар:  Сирожиддин Қўзиев (26-пен.) - Акмал Мозговой (32). 

Фойдаланилмаган пенальти: Марко Станоевич (32, Насаф). 

 

«ҚИЗИЛҚУМ» - «ПАХТАКОР» - 0:2 (0:0) 

23 июнь.  Навоий. «Ёшлар» спорт мажмуаси. 8223 томошабин. 

Голлар: Сардор Рашидов (69), Драган Черан (90+2-пен.). 

 

12-ТУР ҚАҲРАМОНИ - САРДОР РАШИДОВ 

«Пахтакор» ярим ҳимоячиси Сардор Рашидов яна Қатарга йўл олди. Юлдузлар лигасини «иккинчи уйи» қилиб олган футболчи бу сафар кетишидан олдин Суперлигани супергол билан безаб қўйди. Муҳими, Сардорнинг «пушка»си «Қизилқум»га қарши кечган сафар баҳсида «шерлар» учун ҳал қилувчи вазиятга айланди, ҳисоб.

 

ТУР ИҚТИБОСЛАРИ

- Бошқа сайёрадан келиб қолгандекмиз. Кийиниш хонасида йигитларга нима бўлишидан қатъий назар, охиригача курашиш кераклигини уқтирдим. Бу ўйин энди тарих, кейингисига тайёрланамиз. Миржалол Қосимов (АГМК бош мураббийи).

- Барчани енгиш асносида чемпион бўлиш эмас, йигитларни ўстириш йўлидан кетяпмиз. Лекин ғалабасиз ўсиш мумкин эмаслиги ҳам бор гап. Темур Кападзе («Олимпик» бош мураббийи).

- Қониқарсиз натижа. Ўйинни кўрдинглар, жамоамнинг ҳолати яхши эмаслиги кўзга ташланди. Рўзиқул Бердиев («Насаф» бош мураббийи).

- Ўйлайманки, бундай ўйин билан ғалабага лойиқ эдик. Фақат «Насаф» дарвозабонинг ишончли ҳаракати 3 очко олишимизга монелик қилди. Илҳом Мўминжонов («Нефтчи» бош мураббийи).

- Иккинчи бўлимнинг охирида жисмоний ҳолат туфайли ҳеч нарса қилолмадик. Никола Лазаревич («Қизилқум» бош мураббийи).

 

11-тур ўйини

«МЕТАЛЛУРГ» - «ОЛИМПИК» - 0:0

26 июнь. Бекобод. «Металлург» стадиони. 3252 томошабин.

Ҳакамлар: Раҳим Каримов, Обид Жумаев, Жасур Рустамов, Ҳусан Музаффаров.

VAR ҳаками: Аскер Нажафалиев.

VAR ассистенти: Кристина Середа.

Фойдаланилмаган пенальти: Дамир Темиров (5, М.).

«Металлург»: 87. Акмал Ортиқов, 5. Аббос Отахонов (6. Худойшукур Сатторов, 46), 7. Ислом Исоқжонов (10. Шоҳназар Норбеков, 57), 8. Саламат Қутибоев, 9. Забиҳилло Ўринбоев, 11. Дамир Темиров, 14. Аброр Тошқўзиев (19. Эргаш Исмоилов, 69), 22. Шаҳзод Ғофурбеков (18. Фозил Мусаев, 46), 27. Ихтиёр Тошпўлатов, 80. Фаррух Иброҳимов, 94. Фарҳод Бекмуродов.

«Олимпик»: 1. Шукрон Йўлдошев, 2. Саид­азамат Мирсаидов, 5. Муҳаммадқодир Ҳамроалиев, 6. Бекзод Шамсиев, 7. Руслан Жиянов (9. Темур Мамасиддиқов, 59), 10. Фаррух Мухторов (77. Даврон Анваров, 59), 11. Отабек Жўрақўзиев (22. Пўлатхўжа Холдорхонов, 90+3), 19. Достон Турсунов, 23. Абдурауф Бўриев, 37. Алишер Одилов (99. Муҳаммадали Ғиёсов, 74), 70. Абубакрризо Турдиалиев (21. Муҳаммадазиз Иброҳимов, 74).

Огоҳлантиришлар: Аброр Тошқўзиев (23), Забиҳилло Ўринбоев (44), Ислом Исоқжонов (45+3), Фарҳод Бемуродов (90+1) - Абдурауф Бўриев (73), Муҳаммадазиз Иброҳимов (88). 

Четлатиш: Муҳаммадазиз Иброҳимов (90+4, О.). 

Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Шукрон Йўлдошев («Олимпик»).

Назоратчи: Дмитрий Роман.

Комиссар: Бекзод Арипов.

 

Темур Кападзе («Олимпик» бош мураббийи): - Қизиқарли ўйин. Ғалабани кўзлагандик, аммо... «Металлург»нинг кучли ва заиф тарафларини билардик. Йигитлар рақибга имконият бермасликка ҳаракат қилишди. Умуман олганда, 1 очко ҳам ёмон эмас. Қолдирилган ўйинларни қачондир ўтказишимиз керак, барибир. Имкон қадар ротацияга қўл уряпман. Баъзида жисмоний ва руҳий томондан қийналяпмиз. Лекин умумий ҳолат яхши. Албатта, Иброҳимовнинг қизил карточка олгани яхши бўлмади. Тўғри, у сўнгги умид чорасини қўллаганди. Менимча, биринчи бўлимда рақибга ҳам иккинчи сариқ карточка кўрсатилиши лозим эди. Ўйлайманки, комиссар ва масъуллар буни кўриб чиқишади. 

 

Луисма Эрнандес («Металлург» бош мураббийи): - Иссиқ ҳаво туфайли икки жамоа ҳам ўйинга киришиб кетишда қийналди. Танаффусдан кейин эса анча ҳужумкор ўйнадик, талай имкониятлар юзага келди. Фақат самара чиқаришда оқсадик. Умуман, футболчилар ҳаракатидан мамнунман. «Олимпик» - ёш футболчилардан иборат шиддатли жамоа. Шундан келиб чиқиб, тўп рақибда бўлган паллада ҳимояга урғу қаратдик ва қарши ҳужумда ҳаракатланишга уриндик. Ёзги трансферлар вақти баъзи харидларга қўл урамиз. Шундан сўнг голлар келишидан умидворман. «Олимпик» бугунгидек ўйнашда давом этса, якунда Олимпиада йўлланмаси қўлга киритилиши мумкин.

 

3-тур ўйини

АГМК — «Насаф» - 2:2  (0:1)

26 июнь. Олмалиқ. ОКМК стадиони. 3200 томошабин.

Ҳакамлар: Ильгиз Танташев, Ришат Нугманов, Дониёр Сайловов, Султонмурод Абдураҳмонов.

VAR ҳаками: Азиз Асимов.

VAR ассистенти: Темур Гайнулин.

Голлар: Сиёвуш Ҳақназари (66), Мартин Боаке (75) - Ҳусайн Норчаев (26), Баҳром Абдураҳимов (82).

АГМК: 35. Валижон Раҳимов, 2. Акрам Комилов, 4. Миржамол Қосимов (15. Андрей Мишенко, 67), 5. Анзур Исмоилов, 7. Дилшод Аҳмадалиев, 8. Абдулла Абдуллаев, 10. Хуршид Ғиёсов, 17. Санжар Турсунов, 22. Шоҳруҳ Гадоев (77. Нодир Абдураззоқов, 90+4), 23. Александр Касьян (27. Мартин Боаке, 67), 88. Сиёвуш Ҳақназари.

«Насаф»: 1. Умид Эргашев, 4. Ҳусниддин Алиқулов, 5. Ғолиб Ғайбуллаев (2. Алибек Давронов, 80), 7. Шароф Муҳитдинов (30. Азиз Холмуродов, 80), 8. Дилшод Саитов (34. Шерзод Насруллаев, 73), 10. Ҳусайн Норчаев, 17. Суҳроб Нуруллоев (9. Иван Соловьёв, 73), 22. Акмал Мозговой, 77. Ойбек Бозоров, 88. Марко Станоевич (18. Баҳром Абдураҳимов, 73), 92. Умарбек Эшмуродов.

Огоҳлантиришлар: Мартин Боаке (75), Андрей Мишенко (90+5) - Суҳроб Нуруллоев (53), Ҳусниддин Алиқулов (71).

Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Санжар Турсунов (АГМК).

Назоратчи: Игорь Нехочин.

Комиссар: Шерзод Ражабов.

 

Рўзиқул Бердиев («Насаф» бош мураббийи): - Чемпионат доирасидаги энг яхши ўйинлардан бирини ўтказдик. Ҳаво иссиқлигига қарамай, икки жамоа ҳам очиқ футбол кўрсатди. Вазиятлар ва голлар кўплиги фикримга исбот. Фақат иккинчи бўлимнинг тахминан 30 дақиқасида сусткашликка йўл қўйдик. Оқибати - қўйиб юборилган 2та гол. Умуман, АГМК ҳам, «Насаф» ҳам 2 очко йўқотди. Бу бошқа рақибларга қўл келиши мумкин. Аввалги мавсумларда 2-3та жамоа чемпионлик учун курашган бўлса, энди бундайлар сони 6-7та. Кўплаб жамоалар даража бўйича бир-бирига тенглашиб олди. Яширмайман, клубда қарздорлик бор, лекин кўп эмас. Сўнгги вақтларда раҳбарият бунга жиддий ёндашмоқда.

 

Хайрулла Каримов (АГМК мураббийи): - Очиқ ўйин гувоҳига айландик. Мухлисларга шундай футбол ёқади. Ҳисоб ҳам ўйинга мос бўлди. Ҳисобда ортда қолаётган пайт гол уришга уриниш - табиий ҳолат. Олдинга боришга мажбур эдик. Муҳими, шогирдларим бор имкониятни ишга солишди ва бу самара берди. Агар бироз бўшашмаганимизда, 3 очко олармидик...

 

1 СўҒдиёна          11     7         2          2         19-10             23

2 Навбаҳор          11     6         3          2         12-6               21

3 АГМК                     12     6         3          3         20-12             21

4 Насаф                  10     5         5          0         17-6               20

5 Пахтакор          10     5         5          0         12-4               20

6 ҚизилҚум          12     6         2          4         17-16            20

7 Бунёдкор           12     3         4          5         13-20            13

8 Олимпик            11     2         6          3         9-9                12

9 Сурхон                11     3         3          5         11-15             12

10 Металлург     11     2         6          3         6-10               12

11 Локомотив    12     4         0          8         11-16             12

12 ҚўҚон-1912       12     3         2          7         7-17               11

13 Нефтчи             12     2         4          6         9-15               10

14 ДИНАМО             11     1         3          7         9-16               6

 

Тўпурарлар:

Шоҳруз Норхонов («Сўғдиёна») - 7та (2та пен.)

Драган Черан («Пахтакор») - 6та (1та пен.)

Ойбек Бозоров («Насаф») - 5та

Иброҳим Томива («Бунёдкор») - 5та (1та пен.)...

 

13-ТУР

28 июнь (сешанба)

20:00 «ҚЎҚОН-1912» - «ДИНАМО»

29 июнь (чоршанба)

20:00 «ПАХТАКОР» - «БУНЁДКОР»

20:00 «СУРХОН» - «НЕФТЧИ»

30 июнь (пайшанба)

19:00 «МЕТАЛЛУРГ» - «ЛОКОМОТИВ»

20:00 «НАСАФ» - «ОЛИМПИК»

1 июль (жума)

20:00 АГМК - «НАВБАҲОР»

5 июль (сешанба)

20:00 «СЎҒДИЁНА» - «ҚИЗИЛҚУМ»

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.