Суперлига, 12-тур:  «Нефтчи» «Насаф»га ютқазмади, «Олимпик» эса ОКМКни мағлуб этди

Суперлига, 12-тур:  «Нефтчи» «Насаф»га ютқазмади,  «Олимпик» эса ОКМКни мағлуб этди

Тан олиш керак, Суперлига 12-турининг кечагиги 2 та ўйинида ҳам кутилмаган натижалар қайд этилди.

Яйпандаги  2 та "Н"лар ўйинида «Насаф» фаворит ҳисобланган бўлсада, мезбонлар ҳам мавсумдаги энг яхши ўйинларидан бирини ўтказишиб, дуранг натижа қайд этишга эришишди. 

Пойтахтда ўтган учрашувда эса эса тур сенсацияси қайд этилди. Темур Кападзе мураббийлигидаги «Олимпик» кимсан Миржалол Қосимовнинг ОКМКни мағлуб этишга эришди.Айтиш жоизки, баҳснинг кулминацион нуқтаси меҳмонлар ҳимоячиси Сардор Раҳмоновнинг 40-дақиқада майдондан четлатилгани бўлди.  Зотан, 2-бўлимда Қосимовга ҳам қизил карточка кўрсатилди. Якунда ёш «Олимпик» ғалабани сақлаб қолди – 1:0.

Шундай қилиб, «Насаф» 19 очко билан 5-ўринда бораётган бўлса, «Нефтчи» 10 очко билан 13-ўринга тушди. 
«Олимпик» 11 очко билан 11-ўринга кўтарилган бўлса, ОКМК 20 очко билан 3-ўринда қолди. 

 

 

Суперлига. 12-тур
17 июнь 
«ЛОКОМОТИВ» - «СЎҒДИЁНА» - 0:1

18 июнь 
«ДИНАМО» - «СУРХОН» - 1:3 
21 июнь 
«НАВБАҲОР» - «МЕТАЛЛУРГ» - 0:0 
«БУНЁДКОР» - «ҚЎҚОН-1912» - 1:1 
22 июнь (чоршанба)
«НЕФТЧИ» — «НАСАФ» 1:1
Ҳакамлар: Рустам Лутфуллин, Руслан Серазитдинов, Олим Абдувасилов, Иброҳим Исмоилов
Назоратчи: Арслон Ҳотамов
Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев
Голлар: Сирожиддин Қўзиев 26 пенальти -  Акмал Мозговой 32.
Фойдаланилмаган пенальти: Марко Станоевич, 32.
«Нефтчи»: 45.Акбар Тўраев, 6.Сирожиддин Қўзиев, 13.Лутфулло Тўраев, 17.Абдуллоҳ Олимов, 19.Мирзоҳид Ғофуров, 21.Муҳсинжон Убайдуллаев, 22.Адҳамзода Умар (31.Марко Сарич, 62), 44.Дарко Станоевич, 70.Аббосжон Ғуломов (11.Иззатилла Абдуллаев, 62), 77.Аброрбек Исмоилов, 99.Улуғбек Ҳошимов.
«Насаф»: 1.Умиджон Эргашев, 2.Алибек Давронов (34.Шерзод Насруллаев, 73), 4.Ҳусниддин Алиқулов, 5.Ғолиб Абдуллаев, 7.Шароф Муҳитдинов, 18.Баҳром Абдураҳимов (9.Иван Соловьёв, 59), 20.Шаҳзод Акрамов (10.Ҳусайн Норчаев, 59), 22.Акмал Мозговой, 77.Ойбек Бозоров, 88.Марко Станоевич (17.Суҳроб Нуруллоев, 73), 92.Умарбек Эшмуродов

 

«ОЛИМПИК» - ОКМК – 1:0
Ҳакамлар: Фирдавс НорсафаровШоҳруҳ АъзамовШоҳнур ЙўлдошевАкмал Раҳимов
VAR: Раҳимбек Каримов
Назоратчи: Александр Попов
Комиссар: Ойбек Юнусов 
Гол: Муҳаммадали Ғиёсов, 50.
«Олимпик»: 1.Шукрон Йўлдошев, 6.Беҳзод Шамсиев, 9.Темур Мамасидиқов (8.Бектемир Абдуманнонов, 58), 11.Отабек Жўрақўзиев, 17.Жалолиддин Содиқов, 21.Муҳаммадазиз Иброҳимов, 28.Суннатиллоҳ Ҳамиджонов, 37.Алишер Одилов (99.Муҳаммадали Ғиёсов, 46), 44.Шаҳзод Тоиров, 70.Абубакрризо Турдиалиев, 77.Даврон Анваров (10.Фаррух Мухторов, 58).
ОКМК: 1.Ботирали Эргашев, 3.Сардор Раҳмонов, 4.Миржамол Қосимов (2.Акром Комилов, 46), 5.Анзур Исмоилов, 8.Абдулла Абдуллаев, 10.Хуршид Ғиёсов, 11.Мурод Тошматов (7.Дилшодбек Аҳмадалиев, 67), 17.Санжар Турсунов (15.Андрей Мишенко, 46), 22.Шоҳруҳ Гадоев, 27.Мартин Боаке, 88.Сиёвуш Ҳақназари.
Четлатишлар: Сардор Раҳмонов (40), Миржалол Қосимов (ОКМК бош мураббийи), 68.

***
23 июнь (пайшанба) 
«ҚИЗИЛҚУМ» - «ПАХТАКОР» 

3-ТУР ЎЙИНИ 
26 июнь (якшанба) 
АГМК - «НАСАФ» 

11-ТУР ЎЙИНИ 
26 июнь (якшанба) 
«МЕТАЛЛУРГ» - «ОЛИМПИК»