Равшан Ҳайдаров ЖЧ-2023 олдидан ёшлар термасига 24 футболчини чақирди ва...

Равшан Ҳайдаров ЖЧ-2023 олдидан ёшлар термасига 24 футболчини чақирди ва...

Аргентинада бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати олдидан Равшан Ҳайдаров Ўзбекистон U20 жамоасига 24 нафар футболчини таклиф этди.

ЎФА хабарига кўра, Ўзбекистон U20 жамоаси 2 май куни Тошкентда навбатдаги йиғинга киришади. Таркибда энг кўп «Пахтакор» клубидан ўйинчилар жалб этилган – 8 нафар.
Бош мураббий Равшан Ҳайдаров томонидан мазкур йиғинга чақирилган футболчиларнинг рўйхати билан танишинг:
Дарвозабонлар: Эдем Неманов ("Чиғатой"), Асрорбек Кенжаев ("Нефтчи"), Отабек Боймуродов ("Пахтакор").
Ҳимоячилар: Маҳмуджон Маҳамаджонов ("Бунёдкор"), Саидафзалхон Ахроров ("Турон"), Жаҳонгир Ўрозов ("Бунёдкор"), Жавоҳир Ўтамуродов ("Насаф"), Диёрбек Ортиқбоев ("Пахтакор"), Иззатилло Пўлатов ("Металлург"), Зафармурод Абдираҳматов ("Насаф"), Абубакр Ашуров ("Пахтакор"), Абдуқодир Ҳусанов ("Энергети БГУ").
Ярим ҳимоячилар: Шерзод Эсанов ("Андижон"), Аббос Файзуллаев ("Пахтакор"), Шаҳзодбек Раҳматуллаев ("Пахтакор"), Нодирбек Абдураззоқов (ОКМК), Шаҳзод Акрамов ("Насаф"), Умид Султонов ("Бунёдкор"), Беҳрузбек Асқаров ("Пахтакор"), Музаффар Мўминов ("Навбаҳор").
Ҳуҳумчилар: Пўлатхўжа Холдорхонов ("Пахтакор"), Асадбек Жумабоев ("Навбаҳор"), Шаҳзод Неъматжонов ("Металлург"), Рустам Турдимуродов ("Пахтакор").
Эслатиб ўтамиз, ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати 20 майдан 11 июнга қадар Аргентинада бўлиб ўтади. Ўзбекистон ёшлар жамоаси дастлабки учрашувни 20 май куни мезбон Аргентинага қарши ўтказади.