Суперлига, 2-тур: «Нефтчи» «Пахтакор»ни мағлуб этиб пешқадамга айланди ёхуд "шерлар"дан дастлабки антирекорд

Суперлига, 2-тур: «Нефтчи» «Пахтакор»ни мағлуб этиб пешқадамга айланди ёхуд "шерлар"дан дастлабки антирекорд

Хабарингиз бор, бугун Суперлига-2023нинг 2-турининг дастлабки 2 учрашгуви ўтказилди

 Жумладан, «Сўғдиёна» Зоминда ўтган турда «Пахтакор»ни мағлуб этган «Олимпик»ни қабул қилди ва қийинчлик билан жанговор дурангга эриша олди холос - 2:2.  
Меҳмонлардан Отабек Жўрақўзиев ва Алишер Одилов томонидан пенальтидан киритилган голларга мезбонлар сафидаги 39 ёшли Жасур Ҳасанов икки марта жавоб берди. 
Айтагнча, шу куни тошкентликлар сафидан Жасур Жалолиддинов 1-бўлимнинг 26-дақиқасидаёқ майдондан четлатилди.  
Шу тариқа, деярли 1,5 "тайм" майдонда 1 киши кам бўлиб ҳаракат қилган «Олимпик» меҳмондаги бир очко эвазига 4 очко тўплади. «Сўғдиёна» эса мавсумдаги дастлабки очкосини қўлга киритди. 
Т урнинг марказий ўйини Фарғонада «Нефтчи» ва «Пахтакор» ўртасида кечди. 
«Истиқлол» стадионида қарийб 20 минг томошабин қаршисида  бўлиб  ўтган  легионер (Украина ватандошлиги бўлган) мутахассислар (В. Левченко  ва   М. Шацких )   "жанги"да устунлик мезбонлар томонида бўлди-2:1.    
«Нефтчи»нинг украиналик ҳимоячиси Олексей Ларин 51-дақиқада ҳисобни очди – 1:0. 
81-дақиқада эса бош ҳакам VARга мурожаат қилиб, «Пахтакор» дарвозасига пенальти белгилади. Тўпга яқинлашган гуржистонлик Тома Табатадзе водийликларнинг иккинчи голига муаллифлик қилди – 2:0. 
90+8-дақиқага келиб гина   "Нефтчи"нинг олтиариқлик собиқ вакили  Достон Турсунов ҳисобни қисқартиришга эришди, холос – 2:1.  
Шу тариқа, «Нефтчи» мавсумни кетма-кет ғалаба билан, «Пахтакор»  эса ўз тарихида илк бор мавсумни кетма-кет икки мағлубият билан бошлади. Бир сщз билан айтганда ўзига хос анирекорд қайд этди. 
Демак, Фарғона клуби 2-турдан сўнг 6 очко билан Суперлига пешқадамига айланган бўлса, амалдаги чемпион 2 ўйиндаги 2 мағлубият билан қуйи поғоналардан жой олиб турибди. 

Суперлига. 2-тур 
10 март, жума 
«СЎҒДИЁНА» - «ОЛИМПИК» - 2:2 
Ҳакамлар: Абдурашид Худойберганов, Андрей Цапенко, Тимур Гайнуллин, Ҳусан Музаффаров. 
VAR: Фирдавс Норсафаров. 
АVAR: Кристина Середа. 
Назоратчи: Рашид Айтеков. 
Комиссар: Бекзод Арипов. 
Голлар: Жасур Ҳасанов 51, Шукрон Йўлдошев 79 автогол – Отабек Жўрақўзиев 9 пен., Алишер Одилов 61 пенальтидан.  
«Сўғдиёна»: 27.Милан Митрович, 6.Алишер Салимов, 7.Сердер Сердеров, 10.Жавоҳир Қаҳрамонов, 11.Жасур Ҳасанов, 12.Хислат Халилов (32.Нодиржон Сойибов, 46) (5.Аюбхон Нўъмонов, 81), 14.Бобур Йўлдошев, 15.Тарик Исич (26.Улуғбек Абдуллаев, 46), 22.Санжар Шоаҳмедов, 28.Станислав Андреев (9.Зенан Займович, 62), 93.Марко Колакович. 
«Олимпик»: 1.Шукрон Йўлдошев, 2.Саидазамат Мирсаидов, 4.Одилбек Абдумажидов, 5.Шаҳзод Тоиров, 6.Беҳзод Шамсиев, 7.Русланбек Жиянов (17.Темур Мамасидиқов, 64), 11.Отабек Жўрақўзиев (77.Рустамхон Азимов, 78), 21.Муҳаммадазиз Иброҳимов, 23.Абдурауф Бўриев, 30.Жасур Жалолиддинов, 37.Алишер Одилов (10.Фаррухбек Мухторов, 78). 
Четлатиш: Жасур Жалолиддинов, 26.   

«НЕФТЧИ» - «ПАХТАКОР» - 2:1 
Ҳакамлар: Илгиз Танташев, Александр Сидоров, Бахтиёрхўжа Шавкатов, Ғайрат Жўраев. 
VAR: Акобирхўжа Шукуруллаев. 
AVAR: Зиёдулло Абдураҳмонов. 
Назоратчи: Игорь Нехочин. 
Комиссар: Шоҳрух Саид. 
Голлар: Олексей Ларин 51, Тома Табатадзе 81 пенальти – Достон Турсунов 90+8. 
«Нефтчи»: 45.Акбар Тўраев, 2.Зоир Жўрабоев, 7.Умар Адҳамзода, 8.Нурилло Тўхтасинов, 9.Улуғбек Ҳошимов, 19.Мирзоҳид Ғофуров, 21.Муҳсинжон Убайдуллаев, 22.Тома Табатадзе, 23.Диёр Туропов, 24.Ғулом Ҳайдар Ғуломов, 26.Олексей Ларин. 
«Пахтакор»: 35.Санжар Қувватов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 4.Достон Турсунов, 88.Шаҳзод Азмиддинов, 34.Фаррух Сайфиев, 7.Одил Ҳамробеков, 27.Сардор Собирхўжаев, 17.Достонбек Ҳамдамов, 9.Сардор Рашидов (28.Диёр Холматов, 60), 8.Азизбек Турғунбоев (15.Георги Папава, 75), 10.Драган Черан.


11 март, шанба   
“НАВБАҲОР” — “МЕТАЛЛУРГ” 16:00  
Ҳакамлар: Аксер Нажафалиев, Ҳусниддин Шодмонов, Шавкат Раҳматов, Фаррух Янсупов  
ВAR ҳаками: Акобирхўжа Шукуруллаев, Александр Сидоров (ассистент)  
Назоратчи: Маъмур Саидқосимов  
Комиссар: Қудрат Мадраимов.  

“СУРХОН” — “АНДИЖОН” 17:00  
Ҳакамлар: Раҳимбек Каримов, Маҳмуд Турдиев, Феруз Достонов, Санжар Назаров  
ВAR ҳаками: Азиз Асимов, Алишер Усмонов (ассистент)  
Назоратчи: Бобур Ҳайдаров  
Комиссар: Жамшид Имомов.   

12 март, якшанба   
“ҚИЗИЛҚУМ” — “БУХОРО” 16:00  
Ҳакамлар: Вадим Агишев, Ришат Ниғмонов, Фарҳод Усмонов, Комилжон Расулов  
ВAR ҳаками: Фирдавс Норсафаров, Андрей Сапенко (ассистент)  
Назоратчи: Дмитрий Роман  
Комиссар: Ойбек Юнусов.   

“НАСАФ” — “ТУРОН” 18:30  
Ҳакамлар: Азиз Асимов, Руслан Серазитдинов, Алишер Усмонов, Достон Раҳмонов  
ВAR ҳаками: Раҳимбек Каримов, Тимур Гайнуллин (ассистент)  
Назоратчи: Тимур Абдуллаев  
Комиссар: Бекзод Арипов.  


“ОКМК” — “БУНЁДКОР” 18:30  
Ҳакамлар: Рустам Лутфуллин, Александр Бурoв, Шоҳрух Аъзамов, Тўрабек Суюнов  
ВAR ҳаками: Аскер Нажафалиев, Бахтиёрхўжа Шавкатов (ассистент)  
Назоратчи: Марат Исмоилов   
Комиссар: Владимир Назаров.