Coca-Cola Суперлига. 3-тур: Драматик баҳсда «Пахтакор» ғолиб чиқди

Coca-Cola Суперлига. 3-тур: Драматик баҳсда «Пахтакор» ғолиб чиқди

Coca-Cola Суперлига 3-тур доирасидаги марказий баҳсда Тошкентдаги «Пахтакор» стадионида «шерлар» «Навбаҳор» билан куч синашди.

Баҳснинг 2-дақиқасидаёқ Фаррух Сайфиев пойтахтликларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, орадан 21 дақиқа ўтиб Темурхўжа Абдухолиқов мувозанатни тиклади. «Пахтакор»га эса ғалабани 68-дақиқада киритган голи эвазига Драган Черан туҳфа этди. Шунингдек, учрашув сўнггига яқин Жокич наманганликлар сафида пенальтини аниқ ижро эта олмаганини ҳам алоҳида таъкидлаш жоиз. Шу тариқа, «шерлар» очколари сонини 3тага етказиб олди ва жадвалда 9-ўринга чиқиб олди. «Навбаҳор» ҳисобида 6 очко мавжуд бўлиб, клуб айни пайтда жадвалда ҳамон 1-поғонани банд этиб турибди. Чунки, «Нефтчи» ва «Бунёдкор» 3-тур доирасидаги ўйинларини ҳали ўтказишгани йўқ.

Шунингдек, 3-тур доирасида кеча яна икки баҳс ўтказилди. «Насаф» Бухорога ташриф буюриб 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ҳусниддин Алиқуловнинг 53-дақиқада киритган голи жамоасига 3 очко келтирди. «Жар» стадионида ўтказилган «Олимпик» ва ОКМК баҳсида ҳам меҳмонлар муваффақиятга эришишди. 55-дақиқада киритилган ягона гол ОКМКнинг эронлик легионери Сияваш Ҳақназарий ҳисобига ёзилди.

 

17 март

ПАХТАКОР - НАВБАҲОР - 2:1 (1:1)

Тошкент. «Пахтакор» стадиони. 7748 томошабин

Ҳакамлар: Вадим Агишев, Ришат Нугманов, Тимур Гайнуллин, Шуҳрат Ражабов.

Голлар: Фаррух Сайфиев (2), Драган Черан (68) - Темурхўжа Абдухолиқов (22-пен.).

Фойдаланилмаган пенальти: Йован Жокич (90+3).

«Пахтакор»: 35.Санжар Қувватов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 4.Достон Турсунов, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 7.Одилжон Ҳамробеков, 8.Азизбек Турғунбоев (17.Достонбек Ҳамдамов, 85), 10.Драган Черан, 27.Сардор Собирхўжаев (15.Гиорги Папава, 90+5), 28.Диёр Холматов (19.Пшемислав Банашак, 63), 34.Фарруҳ Сайфиев, 88.Шаҳзод Азмиддинов.

«Навбаҳор»: 1.Ўткир Юсупов, 5.Милош Милович, 7.Остон Ўрунов (77.Асадбек Собиржонов, 73), 8.Жасур Яхшибоев (17.Аброр Исмоилов, 75), 10.Жамшид Искандеров (9.Фарруҳ Икромов, 82), 14.Жамшид Болтабоев, 21.Темурхўжа Абдухолиқов (11.Шоҳруз Норхонов, 73), 22.Игорь Голбан, 23.Йован Жокич, 24.Давронбек Ҳошимов, 31.Лука Чермель.

Огоҳлантиришлар: Достон Турсунов (6), Фаррух Сайфиев (22), Одил Ҳамробеков (40), Элдорбек Суюнов (90+4) - Остон Ўрунов (28), Йован Жокич (32), Лука Чермель (51), Жамшид Болтабоев (90+6).

Четлатиш: Давронбек Ҳошимов (80).

 

ОЛИМПИК - ОКМК - 0:1 (0:0)

Тошкент. «Жар» стадиони. 212 томошабин.

Ҳакамлар: Илгиз Танташев, Шоҳнур Йўлдошев, Ойбек Калахўжаев, Ҳусан Музаффаров.

Гол: Сияваш Ҳақназарий (55).

«Олимпик»: 13.Ҳамидулло Абдунабиев, 2.Саидазамат Мирсаидов, 4.Одилбек Абдумажидов, 5.Шаҳзод Тоиров, 6.Беҳзод Шамсиев (18.Сардорбек Маҳмудов, 90+3), 23.Абдурауф Бўриев, 21.Муҳаммадазиз Иброҳимов, 10.Фарруҳбек Мухторов (8.Нодирбек Абдихолиқов,63), 11.Отабек Жўрақўзиев, 37.Алишер Одилов (77.Рустамхон Азимов, 63), 7.Русланбек Жиянов.

ОКМК: 25.Валижон Раҳимов, 7.Дилшод Аҳмадалиев, 3.Сардор Раҳмонов, 8.Абдулла Абдуллаев, 5.Анзур Исмоилов, 29.Виталий Денисов (2.Акром Комилов, 46), 17.Санжар Турсунов (15.Ойбек Рустамов,76), 88.Сиаваш Хақназарий (9.Рубен Санчес,90+1), 11.Иракли Рухадзе (10.Хуршид Ғиёсов,46), 22.Шоҳрух Гадоев, 27.Мартин Боаке (14.Миржаҳон Мираҳмадов,86).

Огоҳлантиришлар: Абдурауф Бўриев (2), Саидазамат Мирсаидов (65) - Виталий Денисов (13), Мартин Боаке (23), Анзур Исмоилов (50), Миржаҳон Мираҳмадов (90+4), Валижон Раҳимов (90+5), Сардор Раҳмонов (90+6).

 

БУХОРО - НАСАФ - 0:1 (0:0)

Бухоро. «Бухоро» спорт мажмуаси. 8123 томошабин.

Ҳакамлар: Акобирхўжа Шукуруллаев, Жалгасбай Сарсенов, Дамир Искандеров, Шоҳруҳ Қаюмов.

Голлар: Ҳусниддин Алиқулов (53).

«Бухоро»: 13.Никола Стошич, 7.Жасур Азимов, 10.Ҳумоюнмирзо Иминов, 15.Обид Жўрабоев, 16.Жасур Ҳасанов (11.Темур Исмоилов, 57), 17.Жамолиддин Убайдуллаев (9.Александр Касьян, 74), 22.Рўзимбой Аҳмедов, 25.Аббос Отахонов, 27.Ихтиёр Тошпўлатов, 77.Файзулло Жуманқўзиев (28.Соҳиб Муҳаммадиев, 88), 80.Фарруҳ Ибрагимов (88.Всеволод Нихаев, 46).

«Насаф»: 35.Абдувоҳид Неъматов, 4.Ҳусниддин Алиқулов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 7.Акмал Мозговой, 9.Жавоҳир Сидиқов (30.Азиз Холмуродов, 80), 17.Суҳроб Нуруллоев (2.Алибек Давронов, 80), 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 34.Шерзод Насруллаев, 77.Ойбек Бозоров, 92.Умарбек Эшмуродов, 99.Азизбек Амонов.

Огоҳлантиришлар: Жасур Азимов (26) - Азизбек Амонов (10), Рўзиқул Бердиев (73, мураббий).

 

18 март

15:00 СЎҒДИЁНА - НЕФТЧИ

17:00 АНДИЖОН - БУНЁДКОР

19 март

16:00 МЕТАЛЛУРГ - ҚИЗИЛҚУМ

17:00 ТУРОН - СУРХОН

1 Навбаҳор                3          2          0          1          7-2       6

2 Нефтчи                   2          2          0          0          5-1       6

3 ОКМК                    3          2          0          1          6-4       6

4 Бунёдкор                2          2          0          0          4-2       6

5 Насаф                      3          2          0          1          3-2       6

6 Олимпик                3          1          1          1          5-5       4

7 Андижон                2          1          0          1          1-1       3

8 Пахтакор                3          1          0          2          5-6       3

9 Бухоро                    3          1          0          2          2-3       3

10 Сурхон                 2          1          0          1          2-3       3

11 Қизилқум             2          1          0          1          1-3       3

12 Сўғдиёна              2          0          1          1          2-3       1

13 Турон                    2          0          0          2          2-4       0

14 Металлург            2          0          0          2          0-6       0

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.