АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Тушунарлики, мухлислар Суперлига янги мавсуми стартини интизор кутишди.
Хусусан, 1-тур ўйинлари бошланишидан олдин таҳририятимизга бир неча қўнғироқ бўлди. Чемпионат старти арафасида биз билан фикр алмашган мухлислардан бири, маданият соҳаси фахрийси Жамолиддин Қодировнинг мулоҳазалари алоҳида эътиборимизни тортди. «Миллий жамоамиз Осиё кубоги чорак финал босқичидан ўтолмагани, «Насаф» ва «Навбаҳор»нинг ОЧЛ нимчорак финалида тўхташи бошқалар қатори мени ҳам ранжитди. Шунга қарамай, Суперлига 1-туридан ўрин олган биринчи ўйинни томоша қилишга шайман. Футбол юрагимиздан урган, ука! Ўйинлар шунга яраша қизиқарли кечса ва мухлисларни завқлантирса, бошимиз осмонга етади. Эҳтимол, январь - февраль ойлари футболимиз табиатига сингмаётгандир, футболчиларимиз қиш ойлари тўп суришга мослашолмаётгандирлар! Мана, баҳор ҳам келди. Энди футболимизнинг ҳам, Суперлиганинг ҳам, ФИФА кунларида терма жамоамизнинг ҳам ишлари юришиб кетишидан умидвормиз!» - деди у киши ғоят некбинлик билан.
Мулоҳазамизни шу некбинлик руҳида бошладик. Сречко Катанец «Металлург» вакили Шаҳзод Убайдуллаевнинг «Локомотив» дарвозасига пенальтидан урган голини кўриб, «Нега шу футболчини жамоа таркибида Қатарга олиб кетмадим?» - дея ўйлаган бўлса, не ажаб? Дилшод Комиловга ҳам миллий терма жамоамиз бош мураббийининг назари тушди, бизнингча. Ҳарқалай, у жарима зарбасини хотиржам ижро этди ва ва гол урди. Очиғи, Катанец бош жамоамизда фаолият юритаётганидан буён барчага маълум футболчиларни таркибга жалб этиш билан кифояланди, яъни янги номларни кашф қилмади. Тўғри, бош жамоа даражасида янги ижрочиларни юзага чиқариш, ёш футболчини катта аренага олиб чиқиш осон эмас. Лекин факт шуки, легионер бош мураббийга осон бўлмаган иш топширилган ва у барча жараёнлар мураккаб кечишини аввалдан билган. Шу маънода айтсак, Суперлига ўйинларини обдон кузатиш ва миллий жамоага янги «қон» олиб кириш Катанец учун энг муҳим вазифа ҳисобланади.
Шаҳзод Убайдуллаев ва Дилшод Комилов бош жамоамизга номзод футболчилар рўйхатига киришадими ёки йўқ - буниси бизга қоронғу. Ҳозир шуниси аниқки, ҳар икки футболчи Суперлига 1-турида ўзига хос қаҳрамонлик кўрсатди. Инкор этмаймиз, Тома Табатадзе ва Эффионг Нсунгусининг «дубл»лари «Навбаҳор» ҳамда «Нефтчи мухлисларини беҳад қувонтирди. Лекин биз ҳар икки легионернинг қўшалоқ голига анчагина прагматик ёндашдик ва кўпчиликка фаоллик борасида маҳаллий футболчиларга нисбатан икки ҳисса устун бўлиш хорижликлар учун оддий вазифа эканлигини айтдик. Тома Табатадзе ўтган мавсум Суперлига айвонида танилиб улгурганди. Эффионг Нсунгуси эса янги мавсумнинг илк топилмаси сифатида хотирамизда қолди. Шунинг баробарида Дилшод Комилов қайд этган «дубль» футболимиз мухлислари учун икки легионернинг ўз клубига ғалаба келтирган голларига нисбатан қадрлироқдир. Зеро, Суперлиганинг бош мақсади, янги мавсумнинг асосий вазифаси - маҳаллий футболчилар орасидан янги қаҳрамонларни кашф қилиш.
Ҳозир Дилшод Комилов ёки Шаҳзод Убайдуллаев кейинги турларда ҳам фаоллик бобида бошқалардан яққол ажралиб туришларини дадил оҳангда айтиш қийин. Хўш, шунга нима? Шунчаки, 1-тур қаҳрамонларини ажратиб кўрсатиш асносида уларнинг ёруғ истиқболларига умид боғламоқдамиз. Келинг, яхши ният қилайлик ва биз эътироф этган ёки этмаган футболчилар том маънода Суперлига-2024нинг порлоқ юлдузлари сифатида бўй ростлашсин. Ахир элитамиз осмонида мухлислар кўзларини яшнатадиган юлдузлар порлашмагани ва порламаётганларига анча бўлди. Бошқача ифода этсак, мухлисларимиз янги юлдузларни соғинишди. Улар юлдузлар Суперлига осмонини ёритиб юборишларини исташади, кутишади. Ўйлаймизки, Сречко Катанец ҳам шундай бўшлиқ мавжудлигини тушуниб етди ва бош жамоамизни янги ижрочилар билан тўйинтириш ниятида.
Ўз-ўзидан аёнки, биз тинмай такрорлаётган юлдузсизлик муаммоси бирдан пайдо бўлгани йўқ. Сўнгги йиллар Суперлигада «ялт» этиб кўзга ташланган юлдуз борки, дарров хориж чемпионатларига йўл олмоқда. Назаримизда, миллий лигамизда порлаётган юлдузларнинг легионерга айланишлари ва улар ўрнини, яъни бўшлиқни тўлдириш билан боғлиқ жараёнда мутаносиблик бузилди! Бошқача айтганда, Суперлигада яккам-дуккам порлаган юлдузларнинг легионерга айланишлари билан боғлиқ жараён кутилгандан кўра тезлашиб кетди ва кетганлар ўрнини босувчи янги юлдузчалар дадиллик билан бош кўтаришмаяпти. Уларда ўз имкониятларини тўла юзага чиқариш учун журъат, жасорат, шижоат етишмаяпти.
«Насаф»нинг ўз майдонида «Олимпик»ни енгишига кўпчилик шубҳа қилмаганди. Жумладан, биз ҳам. Бироқ юракнинг туб-тубида заиф бир илинж олимпиячилар 1-турда сенсацион натижага эришишлари ва Қаршида фурор кўтаришларини хоҳлаётганди. Заиф бўлсада, нима сабабдан шундай илинж мавжудлигини зукко мухлис тушуниб турибди, албатта. Чунки Темур Кападзе раҳбарлигидаги олимпиячиларимиз апрель ойида ўта муҳим ва мураккаб синовдан ўтишади. Айни шу нуқтаи назардан «аждарлар» майдонида ҳатто Кападзе кутмаган ўйинни намойиш этиш ва ўзларини шон-шарафга буркаш «Олимпик» таркибидаги ёш йигитлардан кутилган, амалга оширса бўладиган иш эди. Улар эса буни уддалай олишмади. Ўша онда ёш футболчиларга қарата ҳайқиргимиз келди: «Ҳой, «Олимпик», кўзингни оч, «Насаф» ва бошқа гранд клубларни енгишга куч топсанггина Париж йўлланмаси учун курашда донгдор рақибларни мағлуб этишга қодир бўлади олимпия терма жамоамиз!»
«Навбаҳор», «Насаф» ва «Нефтчи»нинг ғалабаси юзасидан «Мухлислар тахминлари ўзини оқлади» қабилида хулоса айтишдан йироқмиз. Негаки, мазкур клубларнинг 1-турда рақибларидан устун келишини тахмин қилиш чегаралари босиб ўтилганди аллақачон. Демоқчимизки, бугун «Навбаҳор», «Насаф» ва «Нефтчи»нинг ғалабасини аввалдан ишонч билан айтиш даражаси жуда юқори, яъни бу борада тахмин қилиб ўтириш шарт эмас. Зеро, бу иш кишида истеҳзоли табассум уйғотади, холос!
Ортда қолган 1-тур учрашувлари томошасидан сўнг онг-у шууримизни битта савол банд этди: ўзи Суперлигада флагман клуб борми? Ҳозирги кунда қайси клуб элитада байроқдорлик мақомига муносиб? Чемпионликни ўз олдига мақсад сифатида қўйган қайси клуб чин флагман даражасига кўтарила олади? Турнир жадвалида пешқадамлик қилиш ва якунда чемпионликка эришиш ўз йўлига. Флагманлик - бутунлай бошқа даража ва юксак мақом! Авваллари «Пахтакор» шундай мақоми билан бошқа клубларни рақобатга, истеъдодли футболчиларни эса ўз сафига чорларди. Энди-чи, энди нима бўлади? Флагмансиз қолган Суперлига миллий жамоамизни кучайтиришга қодирми? Шу саволларга жавоб излаш ва жўяли ечим топиш муҳим, албатта!
Муҳаммад ВАЛИ
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789