Суперлига: "Пахтакоор" ва "Суғдиёнада"нинг дуранги "Навбаҳор" фойдасига хизмат қилди...

Суперлига: "Пахтакоор" ва "Суғдиёнада"нинг дуранги "Навбаҳор" фойдасига хизмат қилди...

Cизга яхши маълумки, бугун Суперлиганинг 11-туридан ўрин олган қолдирилган баҳсда «Пахтакор» Жиззахда «Сўғдиёна»га қарши майдонга тушди

Чунончи "шерлар" икки тўп фарқида олдинда бораётганига қарамай ғалабани қўлдан чиқаришди. 

Собирхўжаев ва Чераннинг голларига Колакович ҳамда Норхонов жавоб беришди. Мезбонлар ҳисобни тенглаштирувчи голни 90+14-дақиқада пенальтидан уришди. Зотан, бош ҳакам Вадим Агишев айнан VAR ёрдамида. худди ушбу сўнгги сонияларлдаги белгиланган пенальти каби 51-дақиқадаёқ пойтахтликлар яримҳимоячиси Одил Ҳамробековни майдондан четлатганди.

Дуранг сабаб иккала жамоа ҳам 1-ўринга кўтарилиш имкониятидан фойдалана олмади. «Пахтакор» 27 очко билан иккинчи, «Сўғдиёна» худди шунча очко билан учинчи поғонада. «Навбаҳор» (28) пешқадамликни сақлаб қолди. 


Суперлига. 11-тур
СЎҒДИЁНА — ПАХТАКОР 2:2 (1:2)
6 август. Жиззах
Бош ҳакам: Вадим Агишев
Голлар: Колакович (45+1), Норхонов (90+14, пенальти) — Собирхўжаев (8), Черан (19). 
Сўғдиёна — Милан Митрович, Сардор Қулматов, Аюбхон Нўъмонов (Абдужалил Маназаров, 25), Искандар Шойқулов, Шаҳбоз Жўрабеков, Жасур Ҳасанов, Ҳусниддин Ғофуров (Шоҳруз Норхонов, 55), Жавоҳир Қаҳрамонов, Лука Чермель (Виталий Денисов, 25), Даниэль Насриддинов (Шавкат Саломов, 25), Марко Колакович. 
Пахтакор — Элдор Суюнов, Ҳожиакбар Алижонов, Александр Насонов, 1Илья Мартинович, Фарруҳ Сайфиев, Икром Алибоев, Одил Ҳамробеков, Сардор Собирхўжаев, Достон Ҳамдамов (Шаҳзод Азмиддинов, 54), Драган Черан (Диёр Ҳолматов, 90+7), Пишемислав Банашак (Азиз Турғунбоев, 65).
Огоҳлантиришлар: Мартинович (90+2), Собирхўжаев (90+5)
Четлатиш: Ҳамробеков (51).


7 август, якшанба
ДИНАМО — НАСАФ
Ҳакамлар: Темурбек Тўхтасинов, Дамир Искендеров, Акмаль Гиясов, Илья Ильин
VAR ҳаками: Абдурашид Худойберганов
АVAR ҳаками: Авазбек Абдуллаев
Назоратчи: Олег Дачев
Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев.