АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Кеча Туркия пойтахти Анқара шаҳридаги кўнгилсиз воқеадан сўнг Туркиядаги барча лигалардаги ўйинлар номаълум муддатга қолдирилди.
Гап шундаки, Туркия Суперлигаси 15-туридан ўрин олган «Анкарагужу» — «Ризеспор» ўйинидан сўнг (1:1) мезбонлар президенти Фарук Кожа ҳакам Халил Умутга мушт туширди. Унинг ортидан яна 2 киши ҳакамни тепкилади.
Беллашувда «Анкарагужу» 90+7-дақиқада тўп ўтказиб, ғалабани қўлдан чиқарди. Чунончи ушбу хунук ҳолатга ҳаттоки мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ҳам «Анкарагужу» президентининг ҳакамга қилинган ҳужумини қоралади.
«Бугун оқшом бўлиб ўтган «Анкарагужу» — «Ризеспор» ўйинидан сўнг ҳакам Халил Умут Мелерга қилинган ҳужумни қоралайман ва унга тезроқ тузалиб кетишини тилайман. Спорт тинчлик ва биродарликдир. У зўравонлик билан мос келмайди. Биз турк спортида зўравонликка ҳеч қачон йўл қўймаймиз», — дейди Туркия президенти ижтимоий тармоқда.
Шундан бўлса керак, Туркия ички ишлар вазири Али Ерликай шубу ҳолат юзасидан суриштирув тергов ишлари бошлаб юборилганини маълум қилди.
Туркия ФФ раҳбари Меҳмет Буюккекши эса қуйидагича сиқиш қилди: "Бу туркия футболи учун шармандаликдир. Аслида турк футболи бундай обрўйсизлик учун лойиқ эмасди. Шунинг учун ҳам биз вақтинча барча лигалардаги барча ўйинларни тўхтатиб туришгап қарор қилдик..."
Эслатиб ўтамиз, «Ризеспор» сафида Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси Ҳусниддин Алиқулов тўлиқ ҳаракат қилди.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789