Суперлиганинг асосий тамойиллари

Суперлиганинг асосий тамойиллари

Европа Суперлигаси ташкилотчилари янги турнирнинг асосий тамойилларини маълум қилишди.

Қайд этилишича, турнирнинг асосий тамойили – мусобақа спорт натижаларига асосланади. Турнир бош директори Бернд Райхарт Германиянинг Die Welt нашрида мусобақанинг 10та тамойилини келтирган:

1. Суперлига спорт натижаларига асосланган бўлади

2. Миллий чемпионатлар – футболнинг пойдевори

3. Рақобатбардошлик барқарор даромадлар эвазига ўсиб боради

4. Футболчилар соғлиғи – энг муҳими

5. Молиявий қоидаларга қатъий амал қилиш шарт

6. Жаҳоннинг энг яхши мусобақасига айлантирилади

7. Мухлислар учун энг яхши имкониятлар ва улар билан маслаҳатлашув

8. Аёллар футболини молиялаштириш

9. Суперлигада қатнашмаётган клубларга йиллик 400 млн евро ажратиш

10. Европа Иттифоқи қадрият ва қонунлари – қитъа футболи асосини ташкил этади.

Европа Суперлигасининг янги талқинида доимий аъзоларсиз 60дан 80тагача иштирокчи клублардан иборат бир нечта дивизионлар бўлади. Ҳар бир иштирокчи клуб бир мавсумда камида 14тадан ўйин ўтказади. Ҳозирча клублар дивизионларга қайси асосда тақсимланиши ҳақида маълум қилинмаган. Жамоаларнинг мусобақани тарк этиши ҳам қандай тизимда бўлиши ҳали аниқ эмас. Эслатиб ўтамиз, ушбу лойиҳанинг 2021 йилда йўлга қўйиш дастлабки уриниши омадсиз чиққанди. «Манчестер Юнайтед», «Манчестер Сити», «Ливерпуль», «Челси», «Арсенал», «Тоттенҳэм», «Барселона», «Реал», «Атлетико», «Ювентус», «Интер» ва «Милан» турнир ташкилотчилари сифатида қайд этилган бўлса-да, мухлислар ва УЕФА норозилигидан кейин дастлаб инглиз клублари лойиҳадан чиққани ҳақида эълон қилганди. Охир-оқибат «Реал», «Барселона» ва «Ювентус» Суперлига лойиҳаси бўйича УЕФА билан қарийб 2 йил судлашгач, Мадрид суди ўтган ойда Европа футбол иттифоқи янги лойиҳага қарши чиқишга ҳақли эмаслигига ҳукм чиқарган эди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.