АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Мана, УЕФА кейинги мавсумдан татбиқ этиладиган ЧЛнинг янги форматини расман тасдиқлади.
Унга кўра, Европа клуб футболининг бош турнирида олдин айтилганидек, 32та эмас, балки 36та жамоа иштирок этади. Швейцария тизими бўйича ўтказиладиган мусобақада 36та клубнинг барчаси ягона гуруҳда курашга киришади. Ҳар бир иштирокчи гуруҳ босқичида 8тадан ўйинда майдонга тушади - 4тадан уй ва сафар баҳслари. Якунда ягона турнир жадвалида 1-8-ўринларни эгаллаган клублар автоматик тарзда 1/8 финалга чиқади. 9-24-ўйинлар эгалари (16та жамоа) 8та жуфтликка бўлиниб, 1/8 финалнинг қолган 8та йўлланмаси тақдирига ойдинлик киритишади. 25-36-поғоналарда қолган жамоалар эса еврокубоклардан чиқиб кетади.
Умуман, УЕФА мавсум-2024/2025дан эътиборан барча евротурнирларда янги форматга амал қилинишини тасдиқлади.
1. 3та мусобақа — ЧЛ, ЕЛ ва КЛ гуруҳ босқичида ҳам 36тадан жамоа ЯГОНА ГУРУҲда иштирок этади. Бу - турнирларнинг асосий босқичи ҳисобланади.
2. ЧЛ ва ЕЛ гуруҳ раундида ҳар бир жамоа 8тадан ўйин ўтказса, КЛда бу миқдор 6тани ташкил этади.
3. Клублар гуруҳ раундида қайси рақиблар билан ўйнаши қуръа асосида аниқланади («уй-сафар» муносабати ҳам). Бунда ЧЛ ва ЕЛ иштирокчилари УЕФА рейтинги бўйича 4та, КЛ қатнашчилари эса 3та саватчага бўлинади.
4. Муайян жамоа ҳар бир саватчадаги 2тадан рақиб билан ўйнайди. Жумладан, ўзи жойлашган саватдагиси билан ҳам.
5. Муайян жамоа 1та саватдан тушадиган икки рақибдан бирини ўз майдонида қабул қилади ва иккинчиси билан сафарда ўйнайди. Табиийки, муайян жамоа 1та рақиб билан бир бора тўқнаш келади.
6. Асосий босқич ўйинлари муддати ҳам маълум: ЧЛ ва ЕЛ гуруҳ раунди сентябрь - январь ойлари оралиғида ўтказилади. КЛга ҳам сентябрда старт берилади, фақат гуруҳ босқичи декабрдаёқ якунига етади.
7. Ўйинларнинг ҳафта кунлари бўйича тартибида ўзгариш йўқ: ЧЛ — сешанба/чоршанба, ЕЛ ва КЛ - пайшанба.
8. ЧЛ ва ЕЛ/КЛ ўйинлари бошқа-бошқа ҳафтада ташкил этилади.
9. Гуруҳ босқичи якунида дастлабки 8та (1-8-ўринлар) клуб тўғридан-тўғри 1/8 финалга чиқади. Кейинги 16та (9-24-ўринлар) клуб 1/16 финал (ўтиш ўйини)да ўзаро тўқнаш келади. 2та ўйин натижаси бўйича устун келган 8тадан жамоа 1/8 финалга тўғридан-тўғри йўл олган иштирокчиларга рақиб бўлади. 3та турнирда ҳам охирги 12та (25-36-ўринлар)дан клуб учун еврокубоклар мавсуми якунланади.
10. 1/8 финалдан турнирлар классик форматда давом эттирилади. Бунда 1/8, 1/4 ва 1/2 финал босқичларида жуфтликлар ғолиби 2тадан ўйин орқали аниқланади. 3та турнир финали эса ўз номи билан 1та ўйиндан иборат.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789