Таремининг нархи 25 миллион!

Таремининг нархи 25 миллион!

Португалиянинг «Порту» клуби эронлик ҳужумчи Меҳди Тареми билан хайрлашишга тайёр эканликларини маълум қилди.

Sky Italia хабарига кўра, «аждарлар» камида 25 миллион евро эвазига 30 ёшли футболчи билан хайрлашишга тайёр. Аввалроқ, «кўк-оқлар» ҳужумчининг трансфер қиймати 18 миллион еврога баҳоланганига қарамай, камида 20 миллион евро ишлаб олмоқчи экани ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди. Маълум бўлишича, футболчига бирданига бир шаҳарнинг икки клуби «Интер» ва «Милан» қизиқиш билдирмоқда. Меҳди Тареми 2020 йилдан буён «Порту» жамоасида ўйнаб келмоқда ва шу вақт ичида Португалия чемпиони, Суперкубок соҳиби ва икки карра мамлакат кубоги соҳиби бўлишга муваффақ бўлди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.