Таркиб шулар атрофида шакллантирилади...

Таркиб шулар атрофида шакллантирилади...

Дортмунднинг «Боруссия» клуби раҳбарияти ёзги трансферлар даврида фақат олти нафар футболчи бўйича таклифларни кўриб чиқмайди.

Get German Football News нашри берган маълумотга кўра, дормундликлар дарвозабон Грегор Кобель, ҳимоячи Нико Шлоттербек, ярим ҳимоячилар Эмре Жан, Юлиан Брандт, Марсель Забитцер ва Никлас Фюллькруг ҳар қандай ҳолатда ҳам клубда қолишини маълум қилди. Манбанинг таъкидлашича, клуб раҳбарияти янги таркибни айнан мана шу футболчилар атрофида шакллантиришга қарор қилган. Якунланган мавсумда «Боруссия» Бундеслигада ғолиблик учун кураша олмади ва мусобақани 5-ўринда якунлади. Халқаро майдонда эса, ЕЧЛ финалида иштирок этди, бироқ ҳал қилувчи баҳсда «Реал»га 0:2 ҳисобида ютқазиб, бош совринни қўлдан чиқарди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.