Тео Мадридга қайтиши мумкин

Тео Мадридга қайтиши мумкин

«Милан» футболчиси Тео Эрнандес фаолиятини яна Мадридда давом эттириши мумкин.

«Реал Мадрид» Франциялик ҳимоячига жиддий қизиқиш билдирмоқда. «Милан» жамоаси ўз навбатида футболчи билан янги шартнома тузиш ниятида, бироқ агар томонлар келиша олмаса, италияликлар ҳимоячини «Реал»га 100 миллион еврога сотишга тайёр. Маълумот учун, Эрнандес айнан Мадрид гранди сафидан 2019 йилда «Милан»га кўчиб ўтганди. Ўшанда миланликлар футболчи учун 23 миллион евро тўлашган. 26 ёшли ҳимоячининг амалдаги шартномаси 2026 йилга қадар мўлжалланган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.