Тео топ-клублар нишонида

Тео топ-клублар нишонида

«Милан» ҳимоячиси Тео Эрнандес жамоасини алмаштириши мумкин.

25 ёшли футболчига айни дамда «Реал», ПСЖ ва «Челси» каби клублар томонидан қизиқишлар бор. Италия клуб футболчисини 80 млн. еврога баҳоланмоқда. Эрандес ушбу мавсум «Милан» таркибида 18 ўйинда қатнашиб, 2та гол ва 4та ассист қайд этди. У бунга қадар «Реал» таркибида ҳам ўйнаган. Тео бир ярим ҳафта олдин Франция термаси билан жаҳон вице-чемпионлигини қўлга киритди.