Термамиз Ж.Американинг икки жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказади...

Термамиз Ж.Американинг икки жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказади...

ЎФА матбуот хизматининг хабар беришича, миллий терма жамоамизнинг март ойидаги ФИФА кунларида спарринг рақиблари маълум бўлди.

 Демак, Сречко Катанец бошчилигидаги Ўзбекистон миллий жамоаси март ойидаги ФИФА кунларида Саудия Арабистонида ўқув-машғулот йиғинларини ўтказади.
Вакилларимиз йиғин доирасида Боливия ва Венесуэла миллий жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувларида майдонга тушадилар.
Жанубий Америка қитъаси вакилларига қарши баҳслар 24 ва 28 март куни ўтказилиши режалаштирилган.
24 март (жума)
Ўзбекистон - Боливия
28 март (сешанба)
Ўзбекистон – Венесуэла.
Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2022 Жанубий Америка саралаш босқичида Боливия 9-ўринни, Венесуэла эса сўнгги 10-ўринни эгаллаганди. Ўзбекистон эса саралаш босқичини 2-раунддаёқ якунлаганди.