The Best соврини якуний учликлари маълум

The Best соврини якуний учликлари маълум

ФИФА расмий сайти 2022 йилнинг энг яхши мураббийи номига номзод уч мураббий номини маълум қилди.

Ташкилот расмий сайтида маълум қилинишича, The Best соврини учун даъвогар мураббийларнинг якуний рўйхатида Карло Анчелотти («Реал»), Пеп Гвардиола («Манчестер Сити») ва Лионель Скалони (Аргентина миллий жамоаси) номзодлари қолдирилди. Анчелотти ўтган мавсумда Мадрид клуби билан ЕЧЛ ва Ла Лига ғолибига айланган бўлса, Гвардиола жамоаси билан АПЛ чемпионига айланди. Скалони эса Аргентина миллий жамоаси билан ЖЧ-2022 ғолиби бўлди.

The Best соврини учун даъвогар дарвозабонларнинг якуний рўйхатидан эса Тибо Куртуа («Реал» ва Бельгия), Яссин Буну («Севилья» ва Марокаш) ва Эмилиано Мартинес («Астон Вилла» ва Аргентина миллий жамоаси) номзодлари қолдирилди. Бунгача рўйхатда бўлган Алиссон («Ливерпуль», Бразилия) ва Эдерсон («Манчестер Сити», Бразилия) номзодлари учликка киритилмади. Маълумот учун, ушбу соврин 2021 йилда «Челси» ва Сенегал миллий жамоаси дарвозабони Эдуар Мендига насиб этганди. Ғолиблар номи Парижда 27 февраль куни ўтадиган The Best тақдирлаш маросимида эълон қилинади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.