ТИҚ: «Нефтчи» ва «Олимпик» футболчиси дисквалификция қилинди, "Андижон"ники эса...

ТИҚ: «Нефтчи» ва «Олимпик» футболчиси дисквалификция қилинди, "Андижон"ники эса...

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда сўнгги турлар доирасида бўлиб ўтган учрашувлардаги интизомий ишлар кўриб чиқилди. Бу ҳафда ЎФА матбуот хизмати хабар берган.

«Нефтчи» — «Пахтакор»
Ўзбекистон Суперлигасининг 15-туридан ўрин олган «Нефтчи» — «Пахтакор» баҳсида мезбонлар вакили Сунатилло Aбдужалолов рақиб ўйинчисининг болдир мушагига оёғининг таг қисми билан кучли зарба бергани учун майдондан четлатилган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Сунатилло Aбдужалоловга («Нефтчи») нисбатан 2та ўйинга дисквалификация қилиш ва жарима интизом чораси қўлланилди.


«Пахтакор» — «Олимпик»
Ўзбекистон Суперлигасининг 16-туридан ўрин олган «Пахтакор» — «Олимпик» баҳсида меҳмонлар вакили Нодир Aбдуҳолиқов рақибининг тўпиғига оёғининг таг қисми билан сакраб зарба бергани учун майдондан четлатилган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Нодир Aбдуҳолиқовга («Олимпик») нисбатан 3та ўйинга дисквалификация қилиш ва жарима интизом чораси қўлланилди.


«Aндижон» — «Турон»
Ўзбекистон кубоги доирасидаги «Aндижон» — «Турон» баҳсининг 57-дақиқасида меҳмонлар вакили Ҳумоюн Муртозоев урилган голни нишонлаш пайтида мухлислар қаршисида ахлоқ қоидаларига зид, ножоиз хатти-ҳаракатлар қилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Ҳумоюн Муртозоевга («Турон») нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.


«Олимпик» — «Навбаҳор»
Ўзбекистон кубогининг 1/8 босқичи доирасидаги «Олимпик» — «Навбаҳор» баҳсида меҳмонлар маъмури Aброр Каримов ўйин қайдномасига киритилмаган бўлса ҳам, ЎзПФЛ комиссарининг эътирозига қарамасдан техник зонанинг ўриндиғида ўтирган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Aброр Каримовга («Навбаҳор») нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.


«Aндижон» — «Турон»
Про лиганинг 15-туридан ўрин олган «Aндижон» — «Турон» баҳсида мезбонлар футболчиси Милочко Горан урилган голни нишонлаш пайтида мухлислар қаршисида ахлоқ қоидаларига зид, ножоиз хатти-ҳаракатлар қилган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Милочко Горанга («Aндижон») нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.


«Ғиждувон» — «Машъал»
Про лиганинг 15-туридан ўрин олган «Ғиждувон» — «Машъал» учрашуви якунланганидан сўнг «Машъал» жамоаси бош мураббийи Дилявер Ваниев майдон марказига чиқиб, ҳакамлар бригадаси томон ўз эътирозларини қўпол равишда билдирган. Шунингдек, учрашув комиссарининг рухсатисиз ҳакамлар хонасига кириб, ҳакамлар шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Дилявер Ваниевга («Машъал») нисбатан 1та ўйинга дисквалификация қилиш ва жарима интизом чораси қўлланилди.


«Дўстлик Тошкент» — «Юниред»
Биринчи лига 15-туридан ўрин олган «Дўстлик Тошкент» — «Юниред» учрашувининг 49-дақиқасида мезбонлар футболчиси Нурбек Ботиров тўп майдонда бўлган вақтда рақиб ўйинчисининг оёқ қисмига атайлаб зарба берганлиги учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Нурбек Ботировга («Дўстлик Тошкент») нисбатан 4та ўйинга дисквалификация қилиш интизом чораси қўлланилди.


«Бунёдкор-фарм» — «Насаф-фарм»
Биринчи лига 15-туридан ўрин олган «Бунёдкор-фарм» — «Насаф-фарм» учрашувининг 67-дақиқасида мезбонлар футболчиси Фарҳод Ўткиров бош ҳакам шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун майдондан четлаштирилган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Фарҳод Ўткировга («Бунёдкор-фарм») нисбатан 3 та ўйинга дисквалификация қилиш интизом чораси қўлланилди.


«Сурхон» — «Металлург»
U-21 чемпионатининг 16-тури доирасидаги «Сурхон» — Металлург баҳсининг 73-дақиқасида меҳмонлар вакили Равшан Хайруллаев рақиб футболчисининг юз қисмига мушти билан зарба берган ва майдондан четлатилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Равшан Хайруллаевга («Металлург») нисбатан 3 та ўйинга дисквалификация қилиш ва жарима интизом чораси қўлланилди.


«Бухоро» — «Насаф»
U-19 чемпионатининг 12-тури доирасидаги «Бухоро» — «Насаф»
баҳси якунланганидан сўнг меҳмонлар вакили Улуғбек Ўринбоев бош ҳакам шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун майдондан четлатилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Улуғбек Ўринбоевга («Насаф») нисбатан 3 та ўйинга дисквалификация қилиш интизом чораси қўлланилди.


«Зомин» — «Бунёдкор»
U-19 чемпионатининг 14-тури доирасидаги «Зомин» — «Бунёдкор» баҳсининг 82-дақиқасида «Зомин» клуби футболчиси Умиджон Муродов рақибининг шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун майдондан четлаштирилган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Умиджон Муродовга («Зомин») нисбатан 2 та ўйинга дисквалификация қилиш интизом чораси қўлланилди.


«Қизилқум» — «Динамо»
U-19 чемпионатининг 14-тури доирасидаги «Қизилқум» — «Динамо плюс» баҳсининг 19-дақиқасида меҳмонлар футболчиси Aзизбек Aхмедов рақиб футболчисининг ҳимояланмаган қисмига оёғининг таг қисми билан зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Aзизбек Aхмедовга («Динамо плюс») нисбатан 3та ўйинга дисквалификация қилиш интизом чораси қўлланилди.


«Бунёдкор» — «Бухоро»
U-19 чемпионатининг 13-тури доирасидаги «Бунёдкор» — «Бухоро» баҳсининг 32-дақиқасида меҳмонлар футболчиси Фаррух Ибодов рақиб футболчисининг тўпиғига оёғининг таг қисми билан зарба бергани учун майдондан четлаштирилган. Шунингдек, ўйиннинг 68-дақиқасида «Бухоро»нинг яна бир вакили Собитжон Жўраев рақиб футболчиси оёғининг олд қисмини босгани учун қизил карточка билан жазоланган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Фаррух Ибодов ва Собитжон Жўраевга (ҳар иккиси «Бухоро») нисбатан 3 та ўйинга дисквалификация қилиш интизом чораси қўлланилди.


«Навбаҳор лочинлар-W» — «Пахтакор-W»
Ўзбекистон аёллар Олий лигасининг 14-туридан ўрин олган «Навбаҳор лочинлар-W» — «Пахтакор-W» учрашувининг 74-дақиқасида меҳмонлар футболчиси Марҳабо Жўрабоева бутсасининг таг қисми билан рақиб ўйинчисининг сон қисмига қўпол равишда зарба берган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Марҳабо Жўрабоевага («Навбаҳор лочинлар-W») нисбатан 3 та ўйинга дисквалификация қилиш интизом чораси қўлланилди.


«Aндижон-W» — «Сурхон-W»
Ўзбекистон аёллар Биринчи лигасининг 8-туридан ўрин олган
«Aндижон-W» — «Сурхон-W» учрашувида мезбонлар футболчиси Рухшона Убайдуллайева ўйин тўхтатилган вақтда рақибини тепганлиги учун қизил карточка билан жазоланган. Шунингдек, «Aндижон-W»нинг яна бир футболчиси Комила Худойбердийева рақиб ўйинчиларига қаратиб елим идиш улоқтириб, тартибсизлик чиқарган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Рухшона Убайдуллаевага нисбатан 3 та ўйинга, Комила Худойбердийевага (ҳар иккиси «Aндижон-W») нисбатан еса 2 та ўйинга дисквалификация қилиш интизом чораси қўлланилди, дейилади ЎФА хабарида.