Тоффоло 5 ойга четлатилди

Тоффоло 5 ойга четлатилди

“Ноттингем Форест” жамоаси ҳимоячиси Харри Тоффоло спорт ўйинларига пул тикиб, қиморда қатнашгани учун беш ой муддатга футболдан четлатилди.

Англия футбол уюшмаси расмий маълумотига кўра, Тоффолонинг ўзи 2014-2017 йилларда пул тикилган 375та ҳолат бўйича ўз айбини тан олган. 28 ёшли футболчи аслида “Норвич” жамоаси тарбияланувчиси ҳисобланади. Профессионал фаолияти давомида Англиянинг турли лигаларида бир неча жамоа шарафини ҳимоя қилган. “Ноттингем Форест” бир йил муқаддам Тоффолони “Хаддерсфилд”дан 2,4 миллион еврога трансфер қилганди.