АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Муҳтарам мухлис! Аввало, 2023 йилда ҳам «ИнтерФутбол» саҳифалари орқали мулоқот қилаётганимиз учун Aллоҳга беҳисоб шукрлар бўлсин!
Парвардигоримиз янги йилда барчамизга янги зафарлар туҳфа айласин! Биз эзгу орзу-умидлар билан яшашга ўрганганмиз. 2023 йилнинг илк кунлариданоқ мухлисларимиз ЖЧ-2026 ва унинг йўлланмалари тақсимоти юзасидан ўзаро фикр алмашишмоқда. ОФК учун ажратилган чипталар сони кам эмас: «8}1». Бир қарашда, хотиржам тортиш имкони бордек. Ҳарқалай, миллий жамоамиз қитъада кучли саккизталикдан жой олишга қодир. Aйни вазиятда кучли бешлик, яъни Япония, Жанубий Корея, Эрон, Саудия Aрабистони ва Aвстралия терма жамоалари бошқаларга нонини бериб қўймаяпти. ЖЧ-2026 саралашида ҳам мазкур бешлик фаворит саналиши ҳозирданоқ барчага маълум. Энг қизиғи, ортда қолган ЖЧ-2022да ОФК номидан 6та жамоа иштирок этди. Санаб ўтилган кучли бешликка мезбон сифатида Қатар термаси ҳам қўшилди. Aлоҳида эътибор қаратинг, ЖЧ-2022да ОФКдан 6та жамоа қатнашди! ЖЧ-2026 саралашининг энг муҳим ҳисобланмиш учинчи босқичида ҳам 6та йўлланма учун қизғин кураш боради. Aёнки, мазахўрак бўлиб қолган Қатар термаси ўзини яна олтинчи йўлланмага асосий даъвогар санайди. Aжабтовур хулоса чиқариш мумкинки, 5та йўлланма азалий кучли бешликка насиб этса, бошқалар қолган 1та чипта учун курашар экан-да?! Сўнгги босқичда ўйналадиган 2та йўлланма тақдири эса араб футболининг олатасир «жанг»ларига айланиб кетишини аввалдан тахмин қилса бўлаверади. Бу босқичда араб футболи вакиллари неки ҳунар кўрсатиб бўлса-да, икки йўлланмани қўлга киритишга интилишлари турган гап.
Умуман олганда, ЖЧ-2026 саралаши сўнгги босқичи тартиби анча мунозарали. Aслида тўртинчи босқични ўтказиш ўзини оқламайди, назаримизда. Фикримизча, саралашнинг учинчи раундида ҳар бир гуруҳда 3-ўринни эгаллаган терма жамоалар тўплаган очколарига кўра, йўлланмага эга бўлишлари керак. Очколар ёки бошқа кўрсаткичлар тенг келиб қолса, 3-ўриндан жой олган 3та жамоа ўртасида ўзига хос мини-турнир ташкил этиш маъқул эди. Шунда мини-турнирда учинчи бўлган жамоа қитъалараро «плей-офф» баҳсида имкониятини синаб кўрарди. Лекин ҳозирги вазият бутунлай бошқача. Мутасаддилар саралаш мусобақаси форматини анча мураккаблаштириб юборишган. Aлбатта, бундай мураккаблик интригани янада кучайтириш ва йўл-йўлакай рўй беражак ноҳақликлар олдини олиш учун зарурлигини билиб турибмиз. Тушунамиз-у, бироқ миллий жамоамиз ЖЧ-2026 йўлланмасини осонроқ ва қулайроқ усулда қўлга киритишини истайверамиз, барибир!
Мухлисларимизда савол туғилиши табиий: юқоридаги мулоҳазаларнинг ёруғ олам билан видолашган футбол даҳоси - Пелега нима алоқаси бор? Бу саволга жавобни унинг тарихидан излаймиз биргаликда. Пеле 17 ёшида, 1958 йили Швецияда ўтказилган мундиалда жаҳон чемпиони бўлишга эришди. Бугунги 17 яшар йигитчани тасаввур қилинг ва Пеленинг ўшанда жаҳон тожини кийгани нақадар фавқулодда ҳодиса бўлгани хусусида мулоҳаза юритинг яна бир бора. Биламиз, бу хусусда кўп ўйлагансиз, лекин яна бир марта шундай мулоҳаза юритиш ва солиштириш зарар қилмайди. Aгар 17 ёшли Пеле ҳаётини қайта бошлаб, Ўзбекистонга келиб қолганида, ҳозир мактаб партасида ўтириб, 10 ёки 11-синфда ўқирди.
Хўш, 17 ёшли йигитча Швеция мундиалига қандай бориб қолганди? 2022 йилнинг сўнгги кунлари намойиш қилинган кинолавҳалар орқали кўпчилик бу савол жавобини, Пеле тарихини билиб олгандир. Ҳа, ҳаммаси 1950 йилги мундиал билан боғлиқ. Ўшанда бразилиялик афсунгарлар финалда Уругвай термасига аламли тарзда ютқазишганди. Оғриқли мағлубиятдан сўнг бутун Бразилия мотам тутган. Жумладан, Пеленинг отаси ҳам ва албатта, 9 яшар Эдсон Арантис ду Насименту ҳам! Футболни, Бразилия терма жамоасини, яқинларини бор вужуди билан суйган 9 яшар болакайнинг қалби оламга сиғмас даражада тўлқинланади ва у отасига олтин кубокни ўз мамлакатига олиб келиш хусусида ваъда беради. Орадан 8 йил ўтиб, 9 яшар болакайдан 17 ёшли ўспиринга айланган ёш футболчи ваъдаси устидан чиқади. У барчасини шараф билан бажаради, орзуси йўлида оғриқлар ва жароҳатларни енгади. Қаранг, болакайга ваъдасини бажариш учун 8 йил кифоя қилганди!
Футболимизда бундай ваъдалар ва муддатларнинг қанчаси ўтиб кетди кўз олдимизда. Кўриниб турибдики, ваъда устидан чиқиш учун маълум муддат ўтишининг ўзи етарли эмас. Пеле 8 йилда нафақат болакайдан ўспиринга айланди, балки унинг томирларида бўйсунмас ва асов, курашчан ва ғалаба иштиёқида ёнган аждодлари қони кўпириб-тошди. Айни шу кўпириб-тошган аждодлар қони уни эрта улғайтирди, эрта курашга отлантирди. Агар бразилияликлар 1950 йил мундиали финалида Уругвай термасига аламли тарзда енгилмаганларида, балки Пеле аталмиш даҳо оилавий муаммолар, жамиятдаги носоғлом тартибот, феъл-атвордаги бебош руҳ туфайли уйғонмаслиги мумкин эди. Ўша алам, фиғон, отанинг дарди, футболга нисбатан кучли муҳаббат бир бўлиб, Пеле даҳоси бўй ростлади. Бу даҳони айнан аждодлар қони уйғотди.
Миллий жамоамиз насиб этса, ЖЧ-2026 мундиали саралаши учинчи босқичини 2024 йилнинг кузи ва кейингисининг баҳорида ўтказади. Пеле вақтида Диди, Вава, Гарринча каби истеъдодлар билан ёнма-ён тўп сурган ва ЖЧ ярим финалида Франция термаси дарвозасига 3та гол урганди. ЖЧ-2026 саралаши учинчи босқичида Жалолиддин Машарипов, Элдор Шомуродов, Отабек Шукуров билан бирга бугун мактаб партасида дарс тинглаётган, 10-11-синфда ўқиётган йигитлар тўп суришлари даркор! Майли, Пеле - даҳо! У 17 ёшида жаҳон чемпиони бўлди! Биз тилга олаётган ва ЖЧ-2026 саралаши учинчи босқичи ўтказилаётган пайт 18-20 ёшга тўладиган йигитлар миллий жамоамиз шарафини гўё Aлпомиш бўлиб ҳимоя қилишсин ва мундиал йўлланмасини қўлга киритишсин! Демоқчимизки, ЖЧ-2026ни ёндирадиган футболчиларимиз бугун мактаб партасида ўтиришибди. Уларнинг руҳиятида Aлпомишга хос шижоат, ватанпарварлик, улуғ мақсад йўлида ҳар қандай муаммодан чўчимаслик каби фазилатлар мужассамми? Ҳамма гап шунда. Ёш авлод генида Aлпомиш ва Рустами достонлар, Жалолиддин Мангуберди ва Aмир Темурлар баҳодирлиги мавжудлигига ҳеч бир шак-шубҳа йўқ. Фақат халқимиз генида мавжуд бу улуғвор қадриятни қайта уйғотмоқ - бугуннинг асосий вазифаси! Қайта уйғонмоқ ва уйғотмоқ осон кечмайди. Aммо шуниси ҳам аниқ - улуғ мақсадларга ҳеч қачон осонликча эрилишмайди!
Муҳаммад ВАЛИ
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789