Тонали расман «Ньюкасл»да!

Тонали расман «Ньюкасл»да!

Расман Сандро Тонали «Ньюкасл» футболчисига айланди.

Мазкур трансфер клубга 70 миллион еврога тушди. Ярим ҳимоячининг ўзи билан 5 йиллик битим имзоланган. Маълумот учун, Тонали 2020-2023 йиллар оралиғида «Милан»да тўп сурди. У Италия жамоасидаги фолияти давамида 130та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол урди ва 13та ассист амалга оширди.

Алоҳида эътироф этиш жоиз, ушбу трансфер бирданига 3та рекордни янгилади:

1. Тонали энг қиммат италиялик футболчига айланди (аввалги рекорд Жоржиньога тегишли бўлиб, «Челси» уни 57 млн. еврога харид қилганди);

2. Тоналининг трансфери «Милан» тарихидаги энг қиммат сотув бўлди (аввалги рекорд Какага тегишли бўлиб, «Реал» уни 67 млн. еврога сотиб олганди);

3. Тоналининг трансфери «Ньюкасл» тарихидаги энг қиммат харид бўлди (аввалги рекорд Александер Исакка тегишли бўлиб, «ҳаккалар» уни «Реал Сосьедад»дан 70 млн. еврога сотиб олишганди).

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.