Умар Эшмуродов: "Ҳар бир ғалаба юксак мақсад сари яқинлаштиради"
Ўзбекистон миллий жамоаси ҳар гал ЖЧ саралашида имкон қадар муносиб қатнашганига қарамай, турнирнинг финал босқичи ҳалигача мухлисларимизга орзу бўлиб қолмоқда...
Саудия Про-лигасида қуйи дивизионга тушиб кетган 3та жамоа ўрнини 1-лигадаги совриндор учлик вакиллари тўлдиришди.
Улар орасида мавсумни ўз таъқибчиларидан сезиларли даражада ўзиб кетган
«Ал-Қодисия» клубига эътибор кучли. Боиси, жамоа янги мавсумда Кун Кастельс, Начо ва Пьер-Эмерик Обамеянг каби афсоналар билан майдонга тушади.
Ўта ноёб клуб: Осиё Кубогида бир марта қатнашди ва зафар қучди!
1960 йилдан ташкил этилган клуб совринларга бой эмас. Лекин араб давлатлари ўртасидаги турнирларни ҳисобга олмаганда, 1990-йилларда Саудия Арабистони Кубогини қўлга киритиб, илк марта қитъанинг клублар ўртасидаги мусобақаси, яъни, Осиё Кубок эгалари Кубогида иштирок этди. Буни қарангки, ўшанда «Ал-Қодисия» 3 раунддан иборат турнирни ўз фойдасига ҳал қилди. Бироқ 100 фоизли кўрсаткич: ягона турнирда ягона соврин.
2000-йилларда жамоа мунтазам равишда Про-лигада ўртамиёна даражада тўп сурганди. Лекин 2021 йилда элитани тарк этди ва 2 йил 1-лигада ҳам юқори ўринларга кўтарила олмади. Ниҳоят, 2023|24 йиллар мавсумида жамоа ғолиб мақомида элитага қайтди.
«Ал-Қодисия» - номдор ўйинчилари бор клуб. Энди Начо, Обамеянг ва Кастельс ҳам бор
Юлдузларнинг ялпи харидига қадар жамоа бошқа клублар қатори улкан трансферларни амалга оширмаган, лекин 2023|24 йиллар мавсуми арафасида нисбатан таниқли футболчиларни ўз сафига қўшиб олди. Масалан, ОЧЛ финалчиси Лусиано Вьетто, Америка Кубоги турнирининг 3 карра совриндори Андре Каррильо, «Вильярреал» ва «Марсел»нинг собиқ ҳимоячиси Альваро Гонсалеслар шулар жумласидан. Шунингдек, «Атлетико»нинг собиқ дарвозабони Хоэль Роблес, бундан аввал Туркия Суперлигасининг энг яхши тўпурари бўлган ва мавсумда 26та гол урган Мбайе Дианьлар жамоанинг Про-лигага кўтарилишига муносиб ҳисса қўшдилар. Ва албатта, мазкур муваффақиятга жамоа «Реал» афсонаси Мичел раҳбарлигида эришди. Ундан аввал «Ал-Қодисия»ни Робби Фаулер бошқарган, бироқ фаолияти узоққа чўзилмаганди. Ёзда Жозе Моуриньо келиши ҳақида хабарлар тарқалди, лекин «Беназир» «Фенербахче»да ишлашни афзал кўрди.
Авваллари клуб ҳар бир трансфер дарчасида 2 млн. евродан кўп маблағ сарфламаган бўлса, ҳозир 22,8 млн. евродан воз кечди: 13,8 млн.га 27 ёшли колумбиялик Хулиан Киньонес, 9 млн.га эса Пьер-Эмерик Обамеянг харид қилинди.
3 нафар номдор дебютантлар - Кун Кастельс («Вольфсбург»), Наитан Нандес («Кальяри») ва Начо Фернандес («Реал) эркин агент мақомида таркибдан жой олдилар.
Маблағ йирик компаниядан келди
Бир йил аввал «Ал-Қодисия» Saudi Arambo миллий нефть компанияси тасарруфига ўтди. Акцияларнинг 82 фоизи мамлакат ҳукуматига тегишли. 2023 йилда соф фойда миқдори 25 фоизга камайиб кетди, лекин шунга қарамасдан, 121 млрд. доллардан кўпроқ бўлди. Ундан аввалги йилда эса рекорд (161 млрд.) қайд этилганди.
«Fortune»нинг 2023 йилдаги рейтинги бўйича «Arambo» фойданинг миқдорига кўра «Walmart»дан кейинги 2, бадавлат компания. Шу йилнинг баҳорида компания ФИФА билан 4 йиллик шартномани имзолади - эркаклар ўртасидаги ЖЧ-2026 ва аёллар ўртасидаги ЖЧ-2027 турнирлари ҳомийлигини ўз зиммасига олди.
«Ал-Қодисия» «Arambo» тасарруфига компания «Ал-Ҳилол», «Ал-Наср», «Ал-Иттиҳод» ва «Ал-Аҳли» клубларини харид қилганда ўтди. У инвестициялар эвазига клуб назоратига эга бўлди.
Бироқ футболдаги ривожланиш «Ал-Қодисия»даги йўналишларнинг бири. Юлдуз ўйинчилар трансферлари билан клуб Жеймс Бисгроувни ижрочи директор лавозимига олиб келди. Бунга қадар мутахассис «Рейнжерс»да фаолият юритган ва УЕФА учун ҳомийлик контрактлари билан шуғулланганди.
Бисгроувнинг тажрибаси арабларга «2030ни ҳис этиш» лойиҳасида қўл келади - футболга шунчаки, сармоя киритиш эмас, футболдаги даромадни кўпайтириш керак. Якунда даромад йилига 400 млн. еврога кўтарилиши лозим. «Ал-Қодисия» ва Саудиянинг бошқа клублари режалари янги ҳомийларни жалб этишга қаратилган.
Қани кўрайликчи, клуб яшил майдонда ва унинг ташқарисида номдор грандларга Олий лигадаги дебют мавсумида қандай рақобат кўрсата оларкин?
С.РАҲМОНОВ тайёрлади
Ўзбекистон миллий жамоаси ҳар гал ЖЧ саралашида имкон қадар муносиб қатнашганига қарамай, турнирнинг финал босқичи ҳалигача мухлисларимизга орзу бўлиб қолмоқда...
Хабарингиз бор, Суперлига-2024 ҳам финиш чизиғида турибди.
У туфайли россиялик мураббий Леонид Слуцкий Хитой чемпиони мақомидан қуруқ қолди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789