Торрейрага «Лацио» харидор

Торрейрага «Лацио» харидор

Ўтган мавсумни «Фиорентина»да ижара асосида ўтказган «Арсенал» ярим ҳимоячиси Лукас Торрейрага «Лацио» қизиқиш билдирмоқда, деб хабар беради Daily Mirror.

Футболчининг ўзи Флоренцияда қолишга тайёрлигини маълум қилган. Бироқ, «бинафшаранглилар» унинг трансферини сотиб олиш бўйича ҳозирча таклиф билдиришмаган. Лондон клуби уругвайлик ярим ҳимоячи билан хайрлашиш ниятида ва бу масалани ҳал қилишни кечиктирмаслик учун бошқа вариантларни кўриб чиқишга тайёр. «Фиорентина» Торрейрани 2021 йилнинг августида «Арсенал»дан ижарага олганди. Уругвайлик футболчи 2021/22-йилги мавсумда Италия жамоаси сафида 35та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол урди ва 2та голли узатмани амалга оширди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.