Тюрам «Интер» билан музокарага киришди

Тюрам «Интер» билан музокарага киришди

Мёнхенгладбахнинг «Боруссия» клуби ҳужумчиси Маркус Тюрам Миланнинг «Интер» клуби билан музокаралар олиб бормоқда.

«Нерадзуррилар» январь ойида франциялик футболчига асосий даъвогарлар қаторида эди, аммо кейин трансфер амалга ошмади. Ҳужумчи шу ёзда тугайдиган «Боруссия» билан шартномасини янгиламоқчи эмас, шунинг учун у мавсум охирида эркин агент сифатида келажагини бошқа клублар билан муҳокама қилиши мумкин. Италия матбуоти хабарига кўра, «Интер» аллақачон футболчига йилига беш миллион евро маош билан беш йиллик шартнома таклиф қилган. Transfermarkt Маркус Тюрамни 32 миллион еврога баҳоламоқда.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.