Аморим "МЮ"га "Спортинг" футболчисини олиб келмоқчи

Аморим "МЮ"га "Спортинг" футболчисини олиб келмоқчи

Хабарингиз бор, Португалиянинг йирик клублари билан яхши натижаларга эришиб Европанинг энг номдор жамоалари назарига тушган Рубен Аморим тез орада “Манчестер Юнайтед”даги фаолиятини бошлайди.

Журналист Флориан Плеттенбергнинг маълум қилишича, Аморим “Манчестер Юнайтед”га собиқ жамоаси – “Спортинг”даги шогирди Виктор Дьёкерешни олиб келмоқчи.

Аморим 26 ёшли швециялик ҳужумчининг мухлиси ҳисобланади. Виктор ҳам устозини уялтириб қўяётгани йўқ.

Дьёкереш Аморим қўл остида 65 та учрашувда иштирок этиб, рақиблар дарвозасини 59 маротаба ишғол қилган ва жамоадошларига 23 та голли пас узатган.

Тўпурарга “Манчестер Сити”, “Арсенал”, “Ливерпуль” ва “Челси” каби гранд клублар даъвогарлик қилмоқда. Бироқ “Юнайтед” 70 миллион еврога баҳоланаётган форвардни олиш учун Аморимнинг хизматидан фойдаланиши мумкин.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.