АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Аргентиналик Лисандро Мартинес «Манчестер Сити» - «МЮ» ўйини (АПЛ 9-тури)га қадар 28 минг километр (!!!) йўл босишга маҳкум.
Даҳшатли йўл азоби. Гап шундаки, «Юнайтед» ҳимоячиси Аргентина терма жамоасининг АҚШда ташкиллаштирилган йиғинидан олдин Америкага кириш учун виза ололмади. Чунончи, қиролича Елизавета II дафн маросими туфайли Лондон ёпилганди ва футболчи АҚШнинг Англия пойтахтидаги элчихонасига боролмади...
Натижада Лисандронинг виза расмийлаштириш учун Буюк Британиядан Аргентина томон учишига тўғри келди. Масофа - 12 минг километр. Аргентинанинг Ole нашри Мартинес шундан сўнг Майамига етиб бориш учун яна 7280 километр масофага парвоз қилгани ҳақида маълумот берди. Шуни ҳисобласак, аргентиналик ҳимоячи Англия - Аргентина - АҚШ йўналиши бўйича ҳавода 19 минг километрдан кўпроқ масофа босиб ўтди. Ваҳоланки, агар Британиядан тўғри Майамига парвоз қилганида, бу кўрсаткич атиги 7000 километрни ташкил қиларди. Эътиборлиси, футболчи Майамига Гондурас термаси билан ўртоқлик ўйинига 1 кун қолган вақтда етиб борди ва эртасига майдонга тушиб, аргентиналикларнинг 3:0 ҳисобида устун келишларига ҳисса қўшди.
Бу ҳали ҳаммаси эмас. Лисандро энди Нью-Йорк шаҳригача яна бир самолётда 2000 километр масофа босиб ўтиши керак. Эслатма, Аргентина миллий жамоаси чоршанба куни (28 сентябрь) у ерда Ямайка термаси билан куч синашади. Умумий айтганда, Лисандро «Олд Траффорд»га қайтишига қадар нақ 28 минг километрдан кўп масофа босиб ўтади. Қарангки, «Юнайтед»нинг навбатдаги ўйини 2 октябрь куни «Иттиҳод» аренасида «Манчестер Сити»га қарши кечади. Ҳа, халқаро тақвим шунақа - баъзан битта шаҳардаги икки стадион оралиғи мислсиз даражада катталашиб кетади. Лисандро Мартинес шунча йўл азобига қарамай, «Манчестер дербиси»да ўйнасами, бу чинакам қаҳрамонлик бўларди...
Д.АЛИМОВ тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Жорий мавсум арафасида 55 миллион евро эвазига «Аталанта»дан харид қилинган Тён Копмейнерс 6 октябрь куни ўтказилган «Юве»нинг «А» Серия 7-тур доирасидаги «Кальяри»га қарши уй учрашуви (1:1)да жароҳат олганди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789