U-20 Осиё Кубоги. 2-тур: Ёшларимизда шижоатли оғир ғалаба, Индонезияда ҳам...

U-20 Осиё Кубоги. 2-тур: Ёшларимизда  шижоатли оғир ғалаба, Индонезияда ҳам...

Мана «А» гуруҳи доирасидаги икки учрашув якунига етиб, гуруҳдан кейинги босқичга йўлланма олган дастлабки жамоа номи маълум бўлди.

Қувонарлиси айнан бизнинг ёшлар бугун шижоатли ва оғир ғалабани тантана қилишди. 
«Бунёдкор» стадионида ўтган учрашувнинг 17-дақиқасида Пўлатхўжа Холдорхонов жарима майдони ичидан зарба йўллаб, стадионни ларзага келтирди – 1:0. 
Айтиш жоизки, 1-бўлим  вакилларимизнинг тўла устунлигида ўтди. Аммо, бўлим якунида Шаҳзодбек Раҳматуллаевнинг йўқ жойдан  қўполлиги сабабли бош ҳакам томонидан майдондан четлатилгач, Равшан Ҳайдаров шогирдлари майдонда бир киши камчиликда қолишди. 
Шунга қарамай, вакилларимиз ўйин охирига қадар муҳим ғалабани сақлаб қолишга эришишди ва 2 ўйинда 6 очко жамғариб, чоракфиналга йўлланма олган дастлабки жамоага айланишди. Вакилларимиз 3-турни Фарғонада Индонезияга қарши ўтказишади. 

Гуруҳдаги иккинчи ўйинда эса Индонезия Сурияни минимал ҳисобда қийинчилик билан мағлубиятгаучратди.

ИРОҚ U-20 — ЎЗБЕКИСТОН U-20- 0:1

Тошкент. "Бунёдкор" стадиони. 19:00

Ҳакамлар: Яхё Алмулла (БАА), Аҳмад Саид Алрашиди (БАА), Файсал Эид Ал Шаммари (Қатар), Аммар Иброҳим (Баҳрайн)

Назоратчи: Субҳиддин Моҳд (Малайзия)

Комиссар: Насир Ал Обеидли (БАА)

Гол: 0:1 — 17, Пўлатхўжа Холдорхонов.

Ироқ U-20: 22.Ҳуссайн Ҳассан, 4.Кадим Раад Хотам, 5.Абдул Раззоқ Қосим (с), 6.Адам Толиб, 10.Абдул Қодир Жамил, 16.Али Жассим, 17.Мислим Мусса, 18.Али Содиқ, 19.Сажжад Муҳаммад, 21.Ҳайдар Абдулкарим, 22.Ҳуссайн Ҳасан, 23.Аббууд Рабаҳ

Захира: 1.Аббос Карим, 12.Омран Заки, 2.Сажжад Муҳаммад, 3.Али Аббос, 7.Муҳаммад Жамил, 8.Исмоил Аҳмад, 9.Мустафо Қобид, 11.Ашар Али 13.Аббос Мажид, 14.Фаббос Фадҳил, 15.Аббос Мане

Ўзбекистон U-20: 21.Отабек Боймуродов, 3.Абдуқодир Ҳусанов, 6.Жаҳонгир Ўрозов, 7.Пўлатхўжа Холдорхонов, 8.Беҳрузбек Асқаров, 10.Умарали Раҳмоналиев (с), 13. Зафармурод Абдираҳматов, 14. Аббосбек Файзуллаев, 15. Диёрбек Ортиқбоев, 17. Нодирбек Абдураззоқов (16.Шаҳзодбек Раҳматуллаев, 35), 20. Маҳмуджон Маҳамаджанов.

Захира: 1.Эдем Неманов, 12.Асрорбек Кенжаев, 2.Иззатулло Пўлатов, 4.Абубакр Ашуров, 5.Жавоҳир Ўтамуродов, 9.Шаҳзоджон Неъматжонов, 11.Шаҳриёр Жабборов, 18.Саидафзалхон Аҳроров, 19.Шаҳзод Акрамов, 22.Шерзод Эсанов, 23.Асадбек Жўрабоев

Огоҳлантиришлар: Жаҳонгир Ўрозов (35), Ҳайдар Абдулкарим (41)

Четлатиш: Шаҳзодбек Раҳматуллаев (44)

 

 

СУРИЯ - ИНДОНЕЗИЯ -0:1

Гол: Хокки Бриллиант (35).

Сурия - Максим Сарраф, Ҳолид ал-Хежжех, Амир ал-Фаяд (Мутсафо Даххан, 73), Малик Жанир, Хозан Раван (Моханад Асад, 77), Маҳмуд Наиф, Маҳмуд ал-Асвад, Элиас Сафар (Закария ал-Рамадан, 46), Алмекдад Аҳмад (Муханнад Фадил, 90), Муҳаммад Отман, Мустафо Абдулатиф (Маҳмуд Мханна, 73).

Индонезия - Феррари, Какнг Рудианто, Фердианся (Уго Самир, 13), Аркхан Фикри, Хокки Бриллиант (Деанер Мисса, 90), Роналдо Жуниор, Аҳмад Маулана, Роби Дарвис, Дзаки Асраф, Дони Три (Раббани Тасним, 90), Даффа Фася.

Огоҳлантириш: Роналдо Жуниор (58).