Улуғбек Бакаев: "Бизда ҳам этарлича имкониятлар бўлди, аммо..."

Улуғбек Бакаев: "Бизда ҳам этарлича имкониятлар бўлди, аммо..."

"Навбаҳор" ҳамда "Бухоро" ўртасидаги Суперлиганинг қолдирилган 8-тур ўйинидан (1:0) сўнг меҳмон жамоа устози Улуғбек Бакаев қуйидагича ўз тассуротлари биланг ўртоқлашди.

- Бугун турли вазифалар учун курашаётган икки жамоа ўйинига гувоҳ бўлдик. “Навбаҳор” чемпионлик учун курашаётган бўлсабиз лигада қолиш учун курашаяпмизЖамоалар орасидаги тафовут  ҳозирча шундайШунга қарамайўйин тенг курашлар остида кечди дейиш мумкинРақиб тўпга эгалик қилишдастандар вазиятларда устунроқ ўйнадиАммобизда ҳам этарлича имкониятлар бўлдиАммо, гол кирита олмадик. Рақиб эса, имкониятидан фойдаланди ва гол урди. Бу ғалаба билан уларни табриклайман. “Навбаҳор” кейинроқ халқаро мусобақада ҳам юртимиз шарафини ҳимоя қиладилар. Уларга ушбу мусобақада ҳам омад тилайман.
- Об-ҳаво ҳарорати иссиқроқлиги сабаб айрим ўйинчиларимизда чарчоқ аломатлари сезилди. Марказий ҳимоячимиз ва Александр Касян айнан шунинг учун алмаштирилди. Вақтни атайин чўзиш ҳақида кўрсатма бўлмаган. Биз аксинча дарвозабонимизга тўпни тезроқ ўйинга киритиш кераклигини айтиб турдик.
- Норхонов маҳоратли ва тажрибали ҳужумчи. Унинг кучли томонлари кўп. Балки, “Навбаҳор”да адаптация жараёни қийинроқ кечгандир…
- Очиғини айтайлик, “Навбаҳор”нинг барча чизиқларида савияли футболчилар тўп тепади. Ҳимояда ҳам, ярим ҳимоя ва ҳужумда ҳам. Қолаверса, жамоа уйида ўйнаганда психологик устунлик улар томонда бўлади. Бугун рақиб ушбу имкониятларидан фойдалана олди.