«Унион» Фишер билан шартномасини узайтирди

«Унион» Фишер билан шартномасини узайтирди

Берлиннинг «Унион» клуби бош мураббийи Урс Фишер немис клуби билан шартномани узайтирди.

Бу ҳақда жамоа матбуот хизмати хабар берди. 56 ёшли швейцариялик жамоани 2018 йилнинг ёзидан буён бошқариб келмоқда. «Унион» Германия чемпионатида етти турдан кейин пешқадамлик қилмоқда. Германия пойтахти жамоаси мамлакат чемпионатида 17 очко жамғарган. Бундеслиганинг амалдаги ғолиби «Бавария» ҳисобланади. Айни дамда Юлиан Нагельсманн шогирдлари Германия миллий чемпионатида тўртинчи ўринда бормоқда.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.