“Урава” 3 марта ОЧЛ соҳибига айланди

“Урава” 3 марта ОЧЛ соҳибига айланди

Сизга яхши маълумки, бугун Япониянинг Сайтама шаҳрида ОЧЛ финалининг жавоб учрашуви бўлиб ўтди.

Saitama Stadium 2002 спорт мажмуасида ўтказилган мазкур ўйинда  “Урава Ред Даймондс”  жамоаси амалдаги чемпион “Ал-Ҳилол” жамоасига қарши баҳс олиб борди. 
Ўйиннинг 1-бўлимида дарвозалар ишғол этилмади. 2-таймда эса японияликлар ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Гап шундаки,  49-дақиқада “Ал-Ҳилол” футболчи Андре Каррилё ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. Ўйин 1:0 ҳисоби билан якунланди. Зотан, Ар-риёда кечган дастлабки қарама-қаршиликда  томнлар муроса йўлини (1:1 ҳисоби) танлашган эди. 
Шу тариқа “Урава Ред Даймондс” Осиё Чемпионлар Лигасининг 3 карра 92007, 2017 ва 2023 йилларда)  ғолибига айланди. 
Айтганча, Япониянинг 5 карра чемпиони, 8 марта Император кубоги бўлган бу клуб энди клублар ўртасидаги ЖЧда Осиё минтақаси шарафини ҳимоя қилади. 
Эслатиб ўтамиз, ОЧЛ-2022 турнири баҳслари ҳал қилувчи ўйинлари ОФК қарори билан 2023 йилга кўчирилганди. ОЧЛФинал. Жавоб учрашуви. 
6 май, шанба 
“УРАВА РЕД ДАЙМОНДС” — “АЛ-ҲИЛОЛ”-1:0 (0:0) 
Гол: 1:0 — 49 Каррилё (автогол). 
“Урава Ред Даймондс”: Нишикава, Сакаи, Шолс, Ҳёйбратен, Акимото, Ивао, Ито (Шибато, 86), Окубо, Коизуми (Ясуи, 72), Секине (Огивара, 86), Короки (Канте, 72) 
“Ал-Ҳилол”: Ал Майуф, Абдулҳамид, Ал Булайҳи, Ал Бурайк (Ал Ями, 80), Канно (Ал Жувайр, 88), Отайф (Ал Довсари, 68), Каррилё, Микаэл, Ал Ҳамдан (Ал Шеҳри, 68), Игало. 
Огоҳлантиришлар: Окубо (36), Ал Булайҳи (88).