Умуман, «Урава» турнирда 8-мавсумини ўтказяпти, қаранг, уларнинг ярмида финалга чиққан. Бу вақтда «Шарқ» учун ОФК клуб рейтинги деярли якуний кўринишга келди. Фақат ОЧЛда «Урава» ва ОФК кубогида «Куала-Лумпур» ҳамда «Истерн» қолди. Лекин уларнинг иштироки Япония, Гонконг ва Малайзиянинг якуний ҳолатига таъсир кўрсатмайди. Шундай экан, Таиланд мавсум-2024-2025да 12 йиллик танаффусдан кейин ОФК кубогига қайтиши, Хитой ва Австралия ҳам даража бўйича иккинчи турнирда қатнашишини расман тасдиқлаш мумкин. Австралия шунинг баробарида ОЧЛга тўғридан-тўғри чиқиш ҳуқуқини сақлаб қолади.
***
- ФИФА Ҳиндистон футболидан дисквалификацияни олиб ташлади. Шундай экан, мамлакатнинг барча жамоалари халқаро мусобақаларда иштирок этиши мумкин. Вақтинча жазодан жабрланган ягона жамоа - аёллар клублари ўртасидаги Осиё чемпионати учун қаршига етиб борган, аммо турнирга қўйилмаган «Гокулам Керала». Энг асосийси, Ҳиндистон энди октябрь ойига мўлжалланган U-17 тоифасидаги жаҳон кубогини ҳам қабул қила олади.
***
- Австралия термаси U-20 тоифасидаги Осиё кубоги-2022 саралашида қатнашишдан бош тортди. «Н» гуруҳи ўйинлари Ироқда ташкиллаштирилиши керак, Австралия футбол федерацияси эса бу мамлакатга жамоа юбориш хавфсиз эмас, деб ҳисоблади.
Алишер НИКИМБАЕВ