Осиё Кубоги U-20га қуръа ташланди — Ўзбекистон рақибларини билиб олди

Осиё Кубоги U-20га қуръа ташланди — Ўзбекистон рақибларини билиб олди

2023 йилнинг 1-18 март кунлари Ўзбекистонда U-20 Осиё Кубоги бўлиб ўтади. Бугун, 26 октябрь куни ушбу турнирга қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ёшлар жамоаси Индонезия, Ироқ ва Сурия билан бир гуруҳдан ўрин олди. Очилиш ўйинида мезбонлар Сурияга қарши баҳс юритади.

А гуруҳи
Ўзбекистон
Индонезия
Ироқ
Сурия

 

В гуруҳи
Қатар
Австралия
Вьетнам
Эрон

С гуруҳи
Жанубий Корея
Тожикистон
Иордания
Уммон

D гуруҳи
Саудия Арабистони
Япония
Хитой
Қирғизистон

Маълумот учун, қитъа биринчилигида жаҳон чемпионати иштирокчилари ҳам аниқланади.