Айни паллада миллий терма жамоа ва оила аъзолари билан БААда бўлиб турган ЦСКА ярим ҳимоячиси клуб матбуот хизматининг бир қатор блиц-саволларига жавоб қайтарди.
«Биринчи давранинг энг яхши ўйинчиси сўровномасида менга овоз берганларга раҳмат. Бу жуда ёқимли. Барчани ўз ўйиним билан қувонтиришга интиламан. Янги йил билан!
- Янги йил байрамида сиз учун дастурхонда бўлиши шарт бўлган таом қайси?
- Бу – ўзбек норини.
- Янги йил оқшомида сиз яхши кўрган анъана?
- Оила даврасида бўлиш ва дастурхон атрофида яхши ниятлар айтиш.
- Янги йил байрамида севиб томоша қиладиган филмингиз?
- «Уйда ёлғиз».
- 2023 йилда энг эсда қоларли воқеа?
- Ёшлар ўртасида Осиё кубоги ғолиби бўлганимиз ва совринни шахсан мамлакатимиз президенти қўлидан қабул қилиб олганимиз энг ёдда қоларли бўлди, - дейди Файзуллаев.
Аввалроқ, 20 ёшли ўзбекистонлик футболчи ЦСКАда 1-давранинг энг яхши ўйинчиси деб топилганди.