Аббос Файзуллаев: "Норин" овқати бўлиши керак...

Аббос Файзуллаев: "Норин" овқати бўлиши керак...

Файзуллаев 2023 йилги энг эсда қоларли воқеа, энг яхши кўрган миллий таоми ва Янги йил байрамида томоша қиладиган севимли филми ҳақида

Айни паллада миллий терма жамоа ва оила аъзолари билан БААда бўлиб турган ЦСКА ярим ҳимоячиси клуб матбуот хизматининг бир қатор блиц-саволларига жавоб қайтарди. 
«Биринчи давранинг энг яхши ўйинчиси сўровномасида менга овоз берганларга раҳмат. Бу жуда ёқимли. Барчани ўз ўйиним билан қувонтиришга интиламан. Янги йил билан!
- Янги йил байрамида сиз учун дастурхонда бўлиши шарт бўлган таом қайси?
 - Бу – ўзбек норини.
- Янги йил оқшомида сиз яхши кўрган анъана?
- Оила даврасида бўлиш ва дастурхон атрофида яхши ниятлар айтиш.
- Янги йил байрамида севиб томоша қиладиган филмингиз?
- «Уйда ёлғиз».
- 2023 йилда энг эсда қоларли воқеа?
- Ёшлар ўртасида Осиё кубоги ғолиби бўлганимиз ва совринни шахсан мамлакатимиз президенти қўлидан қабул қилиб олганимиз энг ёдда қоларли бўлди, - дейди Файзуллаев.

Аввалроқ, 20 ёшли ўзбекистонлик футболчи ЦСКАда 1-давранинг энг яхши ўйинчиси деб топилганди.