АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Андрес Иньестанинг она юрти - Альбасете шаҳрида унинг шарафига ҳайкал ўрнатилди.
Ушбу ижод маҳсулида «Барселона» афсонасининг 2010 йили ЖАРда ўтказилган ЖЧ-2010 финалининг 116-дақиқасида Нидерландия термаси дарвозасига йўллаган ва испанларга чемпионликни тақдим этган зарбаси акс эттирилган. Ҳал қилувчи вазият учун зўр композиция!
Хуллас, таниқли ҳайкалтарош Хавьер Морено томонидан яратилган композиция ярим ҳимоячи фаолиятидаги энг ёрқин лаҳзалардан бирини эслатиб туради. Эслатиш керак, ЖАР мундиали финали тақдирини айнан Андрес Иньеста урган ягона гол ҳал қилган ва Испания миллий жамоаси ўз тарихида илк марта жаҳон кубогини қўлга киритган эди. Ушбу ҳайкал «Карлос Бельмонте» стадиони ҳудудидан жой олди.
Альбасете шаҳри элчиси саналган 40 ёшли футболчининг ўзи ҳайкалнинг очилиш маросимида иштирок этолмади. Муҳими, охирги мавсум БААнинг «Эмирейтс» клубида тўп сурган ярим ҳимоячи воқеликка бефарқ қарамади ва миннатдорчилик сифатида видеомурожаат йўллади: «Ушбу воқеа мени жуда тўлқинлантирди. Она шаҳрим, оилам ва фаолиятим давомида мени қўллаб-қувватлаган барча-барчага миннатдорчилик билдираман. Ҳамиша келиб чиқиш жойим билан фахрланаман, айнан Альбасете фарзанди эканлигим мени ҳамиша ўзгача ғурурлантиради. Ушбу санъат асарида нафақат мен, балки бутун Испания футболи учун катта аҳамиятга эга лаҳза акс эттирилгани алоҳида мақтовга лойиқ. Зеро, ўша голдан барчамиз бирдек қувонганмиз ва энди ҳайкалга қараб, тарихий лаҳзани қайта ҳис қилишимиз мумкин».
Факт. 2002-2018 йиллар оралиғида «Барселона»да ўйнаган Андрес Иньеста бу оралиқда Испания чемпионатида 9 марта, мамлакат кубогида 6 марта ва ЧЛда 4 марта зафар қучди. У шунингдек, Испания миллий жамоаси билан жаҳон кубогини боши узра баланд кўтариш баробарида Европа чемпионатида қаторасига 2 бора ғалаба нашидасини сурди.
А.АБДУВАЛИХЎЖАЕВ тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789