АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Франция футболининг буюк даҳоси Зайниддин Зидан 23 июнь куни ўз юбилейини нишонлади.
Бетакрор Зизу 50 ёшда! Шундай экан, ушбу сана шарофати билан бутун футбол оламига катта таъсир кўрсатган қаҳрамон шахсиятига яна бир бора юз буриш шарт. Тўғри, поп-маданиятнинг бир қисмига айланган даҳо «фигура»сининг кўлами шу қадар каттаки, барча мухлисларга маъқул келадиган таъриф-тавсифларни топиш анча мушкул вазифа саналади.
Зиданнинг футболдаги фаолияти - икки катта йўл. Уларнинг ҳар иккиси шу қадар равонки, қайси бирини биринчи даражага чиқаришни билмай қоласиз. Оддий ифода этганда, Зизу футболчи мақомида буюк эди, мураббийликда ҳам шундайлигича қолди. Унинг кундалик ҳаёти ҳам фақат ҳавас уйғотади. Масалан, турмуш ўртоғи Вероника билан муносабатлари. Бу жуфтлик 33 йилдан буён бирга - Зайниддин ҳамхонаси билан танишган вақт 17 ёшли йигитча бўлган. Вероника ундан бир ёш катта эканлигини ҳам айтиш ўринли. Улар шундан 11 йил ўтиб, расман оила қуришган. Йўқ, бу ноёб ҳодиса эмас, албатта. Ҳар ҳолда, футболчиларнинг болалик ва ўсмирликдаги муҳаббатлари билан жиддий муносабат ўрнатишганига мисоллар етарли. Аммо ўтган асрнинг 90-йиллари бутунлай бошқача давр эди - рок-н-ролл. Дейлик, Франция миллий жамоасида Зидан билан ёнма-ён тўп сурган кўплаб футболчилар ўзларига умр йўлдош сифатида супермоделларни танлашган. Бунга Фабьен Бартез ва Линда Евангелиста ёки Кристиан Карембё ва Адриана Скленарикова ўртасидаги иттифоқни мисол келтириш мумкин. Зайниддин эса бу борада ҳам ажралиб турган. «Вероника билан илк учрашувдан кейиноқ унинг муҳаббатини қозониш учун томдан сакрашга тайёр ҳолатга тушгандим», - дея эслайди Зизу.
Зайниддин Зиданнинг ЖЧ финалида Марко Матераццига «калла қўйгани» - бу мутлақо табиий ҳолат. Зеро, яқинларини чинакамига севган киши синглисига нисбатан ҳақоратга асло чидаб туролмайди. Бу ҳам шахсият маҳсулидир. Францияда ташкиллаштирилган ЖЧ-98 доирасида Саудия Арабистони термасига қарши кечган ўйинда юз берган воқеани ҳам айтиш мумкин. Зизу ўшанда рақибнинг ножўя ҳаракатига жавоб берган ва 2та ўйинга дисквалификация қилинганди. Табиийки, унга ҳар томондан беҳисоб танқидлар ёғилди. Муҳими, Зидан буларга парво қилмай, финалдаги бебаҳо «дубль» билан ҳамманинг овозини ўчирди!
ЧЛ-2001|2002 финалида «Байер» дарвозасига урган афсонавий голининг ўзи салмоқли вазнга эга. Бундай гол 99 фоиз футболчи учун бутун фаолиятидаги энг муҳим воқеа бўлиб қоларди. Фақат Зиданга ўхшаганларгина танлов учун бошқа вариантларни ҳам ҳозирлашга қодирлар. Оддий мисол, «а-ля Зидан» ёки «Марсель рулеткаси» номини олган финт эсдан чиқармиди?
Зизунинг мураббийлик йўли ҳам ўзгача. «Реал» билан ЧЛда қаторасига 3 марта ғолиб чиқиш яна кимга насиб этган? Қандай одам «Реал»дек клубдаги муваффақиятли ишига қарамай, ўз хоҳиши билан икки марта кетиши мумкин? 25 миллион еврога тенг йиллик маош таклиф қилган «МЮ» ва «ПСЖ»дан воз кечишга-чи, ким журъат эта олади? Бу ҳам буюклик намунаси эмасми? Зидан ҳақида бошқа гап ортиқча!
АЙТГАНЧА...
24 июнь куни жаҳон футболининг яна бир даҳоси - Лионель Месси ҳам туғилган кунини нишонлади. Аргентиналик голеадор 35 ёшга тўлди. Профессионал футболда 974та ўйин, 769та гол, 369та самарали узатма ва 40та жамоавий соврин - таърифга тил ожиз!
А.АБДУВАЛИХЎЖАЕВ тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789