АГЕНТ БИЛАН СУДЛАШУВ

АГЕНТ БИЛАН СУДЛАШУВ

Польшада Роберт Левандовски ва унинг собиқ агенти ўртасидаги можароли ҳолат бўйича суд жараёни бошланди.

Цезари Кухарски «Барселона» ҳужумчисини агентликдан ўзи ва рафиқаси Аннанинг шахсий ҳисоб рақамларига яширинча пул ўтказганликда айбламоқда. Левандовскининг айтишича эса, собиқ агенти унга нисбатан «шантаж» ишлатган. Ҳужумчи далил сифатида Кухарски билан суҳбатлари ёзувини тақдим этди. Маълумот учун, Левагол 2010-2018 йиллар оралиғида шу агент хизматидан фойладанган. Эндиликда футболчининг манфаатларини Пини Захави ҳимоя қилмоқда.