АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
18 май куни ЎФА ва BMB Trade Group ташаббуси билан Ўзбекистон футболининг 110 йиллигига бағишлаб, мамлакатимиз ҳамда Италия «А» серияси афсоналари ўртасида шоу-ўйин ўтказилганидан хабарингиз бор.
Мазкур тадбирда яқин ўтмишнинг ажойиб ҳужумчиларидан бири Александр Гейнрих ҳам тўп сурди ва кейинроқ ЎФА матбуот хизматига интервью берди.
- «А» серия афсоналарига қарши кечган ўйин шахсан сиз учун қандай ўтди? Футболчилик даврингиздаги муҳитни ҳис қилдингизми?
- Қадрдон «Пахтакор» стадионига қайтиш ва у ерда тўп суриш ёқимли бўлди, албатта. Шунча мухлис бизни қўллаб-қувватлаганидан бахтиёрман. Бевосита ўйин ҳақида гапирсам, ҳаммасини ўзингиз кўрдингиз, алоҳида тўхталишга ҳожат йўқ (кулади). Атмосфера - супер, ташкилотчилик аъло даражада. Италиялик афсоналар ҳам, айниқса, меҳмондорчиликдан мамнун бўлишганини эътироф этишди. Улар 2-3 кун олдин келишгани боис, палов тановвул қилишга ҳам улгуришибди.
- Хайрлашув учрашувида қатнашиш учун Тошкентга келишга дарҳол кўндингизми?
- Ҳа, албатта. Ҳеч қандай муаммоларсиз таклифга розилик бердим. Ахир, бундай футболчилар билан бирга тўп суриш яна насиб қилмаслиги мумкин.
- Ўз даврининг етакчи футболчиларидан бири, чиройли голларини ўзгача тарзда нишонлаган Гейнрих бугунги кунда нималар билан банд?
- Айни пайт Москвада оилам билан биргаман. Шунча йил давомида футбол ўйнаб, кўплаб сафарларда бўлдим. Энди танаффус олиб, яқинларим даврасида ҳордиқ чиқаряпман.
- Охирги иш жойингиз қайси жамоа бўлди?
- Сўнгги марта Қозоғистоннинг «Актобе» клуби сафида фаолият юритдим.
- Келажакдаги режаларингиз қандай?
- Буни тез орада билиб оласиз.
- Ўзбекистонга мураббий сифатида қайтишингиз мумкинми?
- Ҳа, шундай эҳтимол бор.
- Бу воқеа тез орада содир бўладими?
- Биласизми, яхши футболчи ҳар доим ҳам яхши мураббий бўлавермайди. Ушбу соҳада тажрибага эга эмасман. Бизнинг авлод вакилларини мисол сифатида келтирсам, кўряпсиз, кимдадир ўхшаяпти, кимдадир эса йўқ. Ҳеч нарсани билмай туриб мураббийликка киришни ва қисқа муддатда «қоқилиш»ни хоҳламайман. Бир ишга киришдимми, уни кўнгилдагидек бажаришим керак. Мураббийлик масаласида таклифлар тушди, лекин барчасини рад этдим.
- Ўзбекистон миллий жамоаси ўйинларини кузатиб боряпсизми?
- Албатта. Нафақат терма жамоа, балки маҳаллий чемпионат баҳсларини ҳам томоша қиламан.
- Термамизнинг ҳозирги ҳолати хусусида қандай фикрдасиз?
- Муҳим учрашувлар йўқ, асосан ўртоқлик ўйинлари ўтказиляпти. Ҳозирча янги мураббийнинг жамоага татбиқ этган ўзгаришларини пайқамадим.
- Миллий жамоамизнинг ҳужум чизиғи борасида нима дея оласиз?
- Бу позицияда «Рома» футболчиси ўйнаётган экан, фақат тасанно дейман.
- «Пахтакор», ЦСКА ва «Торпедо»даги ёрқин даврларингизда Европанинг қайси клубларидан таклифлар бўлган?
- 2-3 марта кўрикда қатнашиб қайтганман. Масалан, Германиянинг «Бохум» клубида. Тилни билмаганим учун жуда қийналганман. Анча ёш эдим, бундай пайтда уйдан узоққа кетсангиз, ортга қайт-гингиз келаверади.
- 2003 йилги ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида юлдуз футболчиларга қарши ўйнагансиз. Ўша турнирдан қандай хотиралар қолган?
- Бу энг ёрқин лаҳзалар эди. Биринчи марта жаҳон чемпионатига чиққанмиз. Қийин гуруҳга тушиб қолгандик. Шундай бўлса-да, мардонавор тўп сурганмиз. Барча учрашувларда ютқазган бўлсак-да, юртимизда бизни қаҳрамонлардек кутиб олишган. Чунки боримизни бериб, муносиб ўйин кўрсатганмиз. Қилган ишимиздан фахрлангандик.
- Терма жамоамиз сафидаги қайси голингиз кўпроқ эсда қолган?
- Муҳим ва аксинча, аҳамиятсиз голлар урганман. Агар ажратиш керак бўлса, жамоага ғалаба келтирганини кўрсатиш лозим. Чунки чиройли гол урсангизу, ўша учрашувда жамоангиз мағлубиятга учраса, самарали ҳаракатингизни ҳеч ким эсламайди. Битта гол уринг ва у жамоангизга ғалаба келтирсин, ўшанда ҳамма сизни эътироф этади. Мисол учун, ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Аргентина термаси дарвозасига жаримадан урган голим, кейинчалик Сурия жамоаси дарвозасини ишғол қилганим ва «Пахтакор» сафида Чемпионлар Лигаси доирасида киритган тўпларим ҳамон ёдимда.
- Ўзбекистонга тез-тез келиб турасизми?
- Йўқ, айниқса, пандемиядан ташрифларим сони камайди. Унгача дўстларим билан учрашиш учун тез-тез келиб турардим. Буни ОАВ билмаганлиги сабабли ҳам Тошкентга келганимдан кўпчилик бехабар қолади.
- Жорий йил Ўзбекистон футболининг 110 йиллиги нишонланмоқда. Бу рақам сиз учун нимани англатади?
- 110 - бу катта рақам. Шунчаки, қаерга қараб интиляпмиз, мақсадимиз нима - шуларни аниқлаб олсак, ҳаммаси ойдинлашади. Масалан, Осиё чемпионлигига эришдик (2018 йилги Осиё чемпионати U-23да - таҳр.). Бундай ютуқлар яна қачон бўлади? Олдинга интилиш, ўсиб бориш лозим. Жаҳон чемпионати йўлланмаси - барча мухлисларимиз орзуси. Қанча вақт ўтди, аммо доимо мундиалга чиқиш йўлида бир қадам етмай қолади. Баъзида сариқ карточка, баъзан битта гол, пенальти бекор қилиниши, нимадир халақит қилади. Қачондир бу тўсиқлардан ўтамиз. Эсимда, ёшлар ўртасидаги ЖЧга чиққанимизда, ҳаммаси ўз-ўзидан ривожланиб кетган. Умид қиламанки, миллий терма жамоамиз, албатта, мундиалга йўл олади.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Жорий мавсум арафасида 55 миллион евро эвазига «Аталанта»дан харид қилинган Тён Копмейнерс 6 октябрь куни ўтказилган «Юве»нинг «А» Серия 7-тур доирасидаги «Кальяри»га қарши уй учрашуви (1:1)да жароҳат олганди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789