АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Қатар бир йилдан кўпроқ вақт ичида 2та олий даражали футбол турнирига мезбонлик қилди.
2022 йилнинг декабрь ойида жаҳон чемпионатига ўз бағрини очган митти мамлакат яқинда Осиё кубоги-2023ни ҳам ўтказди. Ҳамюртимиз Алишер Никимбаев ҳар икки нуфузли турнирни ташкиллашда бевосита иштирок этди. Узоқ муддат ЎФФ (ҳозирги ЎФА)да ишлаган, кейин ОФК тизимига ўтган тажрибали мутахассис 7 йилдан буён Қатарда истиқомат қилмоқда. У ЖЧ-2022да ҳам, ОК-2023да ҳам менежер сифатида ҳар икки турнир ўйинларини қабул қилган 8та стадионда ташкилотчилик учун масъул бўлди. Алишер Никимбаев яқинда қитъа чемпионати якуни бўйича Россия матбуотига берган интервьюсида бир қатор қизиқарли мавзуларга тўхталди:
* Элдор Шомуродов жароҳати Аббос Файзуллаевнинг Ўзбекистон терма жамоасида етакчиси бўлишига нечоғли таъсир қилди?
* Қатар ниманинг ҳисобига ОК-2023да мухлислар ташрифи юқори бўлишини таъминлади?
* ЖЧ ва ОК ташкилотчилигида қандай фарқ бор?
* Россия термаси Осиё кубогида ўйнаганида, қайси босқичга чиқиши мумкин эди?
* Қатар термаси 2024 йили нима учун Россия миллий жамоаси билан ўйнамайди?
«Файзуллаевда таълими яхши, бу Европага мослашишида қўл келади»
- Осиё кубоги чорак финали Ўзбекистон термаси учун ижобий натижами?
- Турнир стартидан олдин ташкилий қўмита вакиллари билан суҳбатда Ўзбекистон термасидан камида чорак финалга чиқишини кутаётганимни айтгандим. Гуруҳда Ҳиндистон термаси бор эди, 4та жамоадан 3таси «плей-офф»га чиқиши эҳтимоли бор тизимни назарда тутсак, квартетдан ўтмаслик мумкин эмасди, ҳисоб. Қолаверса, 1/8 финалда учрашиши эҳтимоли бор рақибларни ҳисобга олсак, кучли 8таликка қўшилишимиз имконсиз эмасди. Жамоа борини ёқиши ва кўпроғини кўрсатиши талаб этилган нуқтада эса, вазифа уддаланмади. Хуллас, Ўзбекистон термасининг якуний натижаси қарама-қарши туйғуларни уйғотди, аммо ҳеч қандай фалокат рўй бермади. Агар жамоа 1/8 финалда Таиланд термасига ютқазганида, бу чинакам омадсизлик ҳисобланарди. Агар гуруҳдан 3-ўрин орқали чиқиб, дарҳол Эрон термасига дуч келинганида ва мағлубият қайд этилганида, бу ҳам муваффақиятсизлик сифатида баҳоланарди эҳтимол. Оддий айтганда, Ўзбекистон термаси ўз даражасида иштирок этди, лекин бошидан баланд сакрамади. Яъни футболчилар қандайдир ғайритабиий ўйин кўрсатишмади.
- Жамоа қаторасига 3-марта Осиё кубоги чорак финалидан ўтолмади. Сизнингча, бу нима билан боғлиқ?
- Битта фактни ҳисобга олиш керакки, 2011 йили 4-ўринни эгаллаганимизда, саудияликлар бутун турнирда омадсизликка учрашганди. Шунинг ҳисобига, чорак финалда бизга С.Арабистони термаси эмас, Иордания миллий жамоаси тушди. Ўшанда вазият тақозоси билан 4-бўлгандик. Ҳозирги кун учун эса чорак финал энг нормал натижа ҳисобланади.
- Ўзбекистонда мухлислар натижадан мамнунмилар ёки кўпроғини кутишганди?
- Қайтараман, бизда нималар борлигини назарда тутсак, бу - нормал натижа. Ҳар ҳолда, йигитлар ўз савияларидан паст иштирок этишмади. Тўғри, мухлислар орасида буни омадсизлик ва фалокат сифатида қабул қилаётганлар, мураббийни ўзгартириш кераклигини айтаётганлар ҳам бор. Лекин бундай фикрларга қўшилмайман. Ҳар ҳолда, ҳозир мураббийни исътефога чиқаришдан маъно кўрмаяпман.
- Тожикистон ва Ўзбекистон термалари Осиё кубоги финалида тўқнаш келиши мумкин эди. Икки мамлакатда воқеаларнинг бундай ривожига нечоғли ишонишди?
- Хоҳлаган жамоа финалга йўл олиши мумкин эди. Ҳа, эҳтимол, фантастик ҳикояларни ўқиганлар бундай финални кутишгандир...
- Осиё кубогини кўплаб скаутлар кузатишди. Фикрингизча, қайси футболчилар ўзларини кўрсатишди?
- Скаутлар терма жамоаларнинг йирик турнирларини кузатишлари тўғрисидаги эртакларга ишонмайман. Скаутлик ишини маълум даражада биламан, иқтидорларни анча эрта, ёшлар ўртасидаги ЖЧ каби мусобақаларда кузатув остига олишади. Умуман, осиёликлар, хусусан, араблар Осиё кубогини томоша қилишади ва кимларгадир эътибор қаратишлари мумкин. Аммо умумий қараганда, улар турнирда ўйнаганларнинг барчасини билишади. Эҳтимол, кимлардир шунчаки, ўз нархларини оширишар, аммо шахсан мен чинакамига порлаган футболчини кўрмадим. Бундай даражада кимнингдир бошқа томондан очилишини кутиш қийин. Дейлик, Одил Аҳмедов 2011 йили Осиё кубогидан олдин ҳам таклифларга эга эди. Чунки аллақачон танилганди ва якунда кўплаб вариантлардан ўзига муносибини танлади. Кўплаб футболчилар мусобақа арафасида шартнома тузишга шошилмайдилар, чунки кейинроқ яхшироқ шарт-шароит талаб қилишлари мумкин бўлади. Хуллас, Осиё кубогида янги иқтидорларни пайқамадим. Европа чемпионатини олсак ҳам, кимдир алоҳида чақнашига унча ишонмайман. Скаутлар ЖЧ каби турнирларга ҳар доим ҳам назарга тушмайдиган кичик жамоаларни кузатиш учун ташриф буюришади кимдир ўзини кўрсатиши эҳтимоли туфайли. Қисқаси, жиддий клублар қайсидир футболчи билан шартнома тузишни ўйласа, катта турнирларни кутмайди, чунки бу ҳолатда нархнинг ошиб кетиш хавфи бор.
- Ўзбекистон термаси етакчиларидан бири - ЦСКА ярим ҳимоячиси Аббос Файзуллаев. Жамоа ўйини унга қанчалик боғлиқ?
- Терма жамоа у ва бошқа ҳужумкор ярим ҳимоячиларга боғлиқ бўлиб қолди, чунки Шомуродов йўқ эди. Турнирга қадар жамоа кўпроқ Элдорга таянган бўлса, унинг йўқлигида Файзуллаев ўзини кескин ҳужумкор футболчи сифатида намоён этди. Лекин бу жамоа ўйини энди Аббосга боғлиқлигини англатмайди. Элдор сафга қайтса, вазият яна ўзгаради. Шубҳасиз, Файзуллаев салоҳияти ҳали фақат ривожланади. Умидли, иқтидорли йигит. Унинг лаёқати ва креатив ҳаракати келажакда ўз сўзини айтади. Келинг, яна 1 йилча кутамиз. Осиё кубогида ЖЧ иштирокчиларидан фақат Австралия термаси билан ўйнадик. Ўша учрашувда ҳар икки жамоани дуранг натижа қониқтирарди ва 1:1 ҳисоби қайд этилди. Хўш, Файзуллаевга қайси баҳсдан келиб чиқиб баҳо беришимиз керак? Таиланд ва Ҳиндистон термаларига қарши ўйинларга қарабми? Ўзбекистон термаси ЖЧ-2026 саралаши учинчи босқичида ўша жиддий рақиблар - Ж.Корея, Эрон ёки Япония жамоалари билан ўйнагунча кутамиз, кейин уларда нима қила олишини кўрамиз...
- Файзуллаев терма жамоа етакчиси сифатида ўзини муносиб кўрсата олдими?
- Табиийки, у кўзга ташланди. Элдор билан юзага келган вазият ҳам Аббосга кўпроқ имконият тақдим этди. Ўзи ноёб ҳолат юзага келди. Файзуллаев бундан кейин ўзини қандай кўрсатишини кузатиш қизиқ. Июнь ойида ЖЧ саралаши доирасида Эрон термасига қарши сафар ўйини бор, аммо унга қадар гуруҳда ҳаммаси ҳал этилса керак. Агар шундай бўлса, Теҳрондаги баҳс ҳеч нарсани англатмайди.
- Аббос аллақачон хотиржам ҳолда инглиз тилида интервью бермоқда. Европадаги катта фаолиятга ҳозирланяптими?
- Аббос ЦСКАга ўтишидан бир йил олдин ҳам хориж тилларини яхши биларди. Унда таълим даражаси яхши. Бу омил Европага тезроқ мослашишида қўл келиши, шубҳасиз. Асосийси, Аббос ақлли йигит, билимини мустақил равишда ошириб боради. Бу масалада унга чиндан ҳам, қойил қолиш керак.
- Ўзбекистонда қандай фикрдалар: Аббос еврофутболга кўчиш учун тайёрми?
- Мухлислар Европага бўладиган ҳар қандай трансфердан қувонишади, албатта. Нафақат Аббос, балки бошқа футболчи ўтса ҳам. Максим Шацких АПЛга йўл олиш ўрнига Киев «Динамо»сида қолишни маъқул кўрганида, бу футболчининг хатоси сифатида қабул қилинганди. Шомуродов Италияга кетганида, бундай юриш кўплаб авлоднинг орзуси эди. Аммо мухлислар объектив қаролмайдилар, шунинг учун Аббоснинг тайёр ёки йўқлиги ҳақида мутахассислардан сўраш керак. Тўғрисини айтсам, менда Файзуллаевнинг ЦСКАга ўтиши борасида ҳам шубҳа бор эди.
- Нега?
- Уни РПЛ учун жуда ёш ва жисмонан тайёр эмасдек кўрдим, ҳали бироз ўсиши керак, деб ўйладим. Бироқ Аббос умуман ҳақ эмаслигимни исботлади. Яъни жуда тез киришиб кетди, ўз салоҳиятини кўрсатди, қойил! Ҳозир қандай ривожланаётганига қарасак, ёзда ҳар нарса бўлиши мумкин. Лекин кўп нарса қайси чемпионатни танлашига ҳам боғлиқ, шундай лигага бориши керакки, тезда «синиб» қолмасин. Сен бориб, захирада ўтиришинг мумкин, бундай ўтишда мантиқ қолмайди.
- Яқинда «Бавария»нинг қизиқаётгани ҳақида маълумот пайдо бўлди.
- Ҳа, кўрдим. Кимнингдир миш-мишини изоҳлашни хоҳламайман. Бир лаҳза тасаввур қилайлик, унга «Бавария»дек кенг кўламли клуб қизиқмоқда, бу оддий иш эмас. Мюнхенда футболчини бир киши кўрмайди, кимнидир реал кузатув остига олишса, бутун катта саралаш чиғириғи бошланади. Лекин агар Европанинг йирик клуби таклиф билан чиқса, унда қўрқишга ҳожат йўқ - кетиш керак.
- ЦСКА Файзуллаев амбициялари даражасига мос келадими? Клуб унинг учун жуда оддий эмасми?
- Эҳтимол, ЦСКАда яхши ўйнаб кетганида, чемпионатни алмаштиргани таъсири бордир. Шундай давом этишига тилакдошман. Келинг, кутамиз ва мавсумнинг иккинчи қисмида қандай ўйнашини кўрамиз.
Давоми газетамизнинг кейинги сонларида.
А.АҲМЕДОВ тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789