Алишер Никимбаев: "Ўзбекистон ҳозирда Осиё Кубогини қабул қила олмайди..."

Алишер Никимбаев: "Ўзбекистон ҳозирда Осиё Кубогини қабул қила олмайди..."

«Дарё» интернет-нашри Тошкент шаҳри ҳокимлиги қошидаги Жамоатчилик кенгаши билан биргаликда «Маҳалла. Муаммо. Мулоҳаза» лойиҳасини тақдим этиб келмоқда.

Лойиҳанинг 13-сони мавзуси «12 йил хорижда яшаган тошкентлик нигоҳидаги Тошкент» бўлиб, дастур меҳмони сифатида халқаро футбол эксперти Алишер Никимбаев таклиф этилди.  
- Қатарга 2017 йил декабрда биринчи марта борганман, ўшанда у ерда умуман метро йўқ эди (бизда метро қурилганига эса 50 йил бўляпти). 5 йил ичида метро қурилди, чунки жаҳон чемпионатидан олдин ҳар бир стадион учун алоҳида метро станцияси бўлиши керак, деб режа қилинган эди. Биттагина стадионга метро бормади, чунки у шаҳарнинг ўзидан 50 км узоқликда эди. Лекин қолган еттита стадион деярли метро билан шаклланган. Биринчи метро поезди юрган куни 2019 йил 16 май эди. Бизда метро аввалдан бор, лекин менимча, улар биздан ўтиб кетяпти, метрога унчалик эътибор бермаяпмиз. Мен Қатарга борганимда яшаш жойимизда қурилиш, йўллар лой, кириш қийин эди. Ҳозир эса трассалар, highway’лар қурилди, йўллар очилди, Қатарни танимай қолдик. 
Тўғри, бизга қараганда уларнинг маблағи кўпроқ, катта тадбир учун мўлжал қилиб қурилган. Лекин мана шу кунгача қилишимиз керак, деган мотивация билан муҳим ишларни битказишди. Балки, Ўзбекистонда ҳам қанақадир тадбир ўтказилса, биз учун туртки бўлиши мумкин. Масалан, жаҳон чемпионати учун Қатарга шунчалик кўп автобус олиб келингандики, ҳозир ортиқча транспорт воситалари Ливанга совға қилиб юборилди. Айтмоқчиманки, барча ҳаракат бир тадбир учун бўлгани билан, стратегик режалаштириш бор, — дейди халқаро футбол эксперти.Футбол мутахассиси Алишер Никимбаев.
***
Никимбаев Ўзбекистон Осиё Кубоги мусобақаларини қабул қилиш учун ҳаракатни бошлаши кераклиги ҳақида гапирди. 
- Кўпчилик мендан Ўзбекистон Осиё Кубогини қабул қила оладими, деб сўрайди. Бугунги кунда йўқ. Ҳозирда на 40 минг, на 50 минглик стадион бор. ОФК ни талаби шунақа. 
5 йил олдин Шота Арвеладзе «Пахтакор»да ишлаб юрган вақтларда у билан суҳбатлашганимизда «раҳбарият янги стадион қурамиз деяпти, бу стадион бузилиб, ўрнига янгиси қуриларкан», деганди. Лекин ҳамон «Пахтакор» стадиони турибди. Ўшанда стадион ҳажми ҳақида гаплашганмиз. Шота шунда айтганди, «Пахтакор»га 25 минг томошабин сиғадиган стадиондан каттаси керакмас, одамлар барибир кирмайди, кирса 10-15 минг одам киради, деган эди. Агар «Пахтакор» манфаати томонидан қаралса, гапи тўғри эди, бироқ бу ерда мамлакатнинг манфаатини ҳам кимдир ўйлаши керак эди. Масалан, бугун «Бунёдкор» стадионимиз бор. Лекин у ҳам ОФК нинг 40-50 минг сиғимлик стадион талабларига жавоб бермайди. Тўғри, 20 минглик стадион ҳам керак бўлади, балки ўшанда «Бунёдкор» талабга жавоб берар. Осиё Кубоги ўтказиш учун камида 8 та стадион бўлиши керак. 
Мана шу ерда стратегик режалаштириш ҳақида гапирса бўлади. Тепадан кимдир айтиши керак: «Пахтакор» 50 минглик стадион қуради, Самарқанд эса 40 минглик стадион қуради, деб. Бу шунчаки мисол. Осиё Кубогининг кейингиси Қатарда бўлиб ўтади. 2027 йил Саудия Арабистонида ўтади, 2031 йил ё Корея ёки бошқа мамлакатларда ўтказилади. Лекин 2035 йилга имкониятимиз бор. Демак, бугундан 12 йилга режалаштиришни бошласа бўлади.
***
Шунингдек у  2006 йил Тошкентда ўтган Осиё Чемпионати ҳақида гапириб ўтди.
 2005 йилда биз тайёргарликни бошлаганимизда, ҳаттокиқўллаб-қувватлаш деган нарса йўқ эди. Вазирлик томонидан, мутахассислар томонидан умуман қўллаб-қувватлаш бўлмаган. Федерация ўзи барчасини бўйнига олиб, ОФК чиққанди. Ойисо чемпионатини қабул қилиш даражасига чиқдик дея, ариза йўллаганмиз. Дастлаб футзалдан бошламоқчи эдик. Футзал осонроқ эди.

2006 йилги ЕЧЛ финали «Барселона» ва «Арсенал» баҳсини кўрмаганман. Ўша тунда мен аэропортда ўтирганман. 7-8 та футзал жамоасини кутиб олганман.Ҳозирда жуда кўп турнирларни қабул қиляпмиз Ўзбекистонда. Нафақат футболда, балки бошқа спорт турларида ҳам. Лекин ўша 15-16 йил олдин бу нарсалар жуда кам эди ва биз биринчилардан бўлганмиз. Шунинг учун бу жуда катта эътибор талаб қилган. Аэропортга тунги 23:00 да борган бўлсам, эрталаб 07:00 да чиққанман. Чунки, биласиз, аэропорт заиф нуқталардан бири. 
Ўша вақтда меҳмонхоналарда ҳам муаммолар бўлган. Ўзларини суви билан келиб, яна ўғриликлар ҳам бўлган. Аввалги келганларида кўрган савиясини. Шунинг учун ишонишмаган.

Алишер Никимбаев, футбол мутахассиси