Аллегрига Далот керак

Аллегрига Далот керак

Туриннинг «Ювентус» клуби бош мураббийи Массимилиано Аллегри жамоани Англия Премьер-лигасида тўп тепадиган футболчи билан кучайтирмоқчи.

Манбанинг хабарига кўра, италиялик мутахассис жамоа ҳимоясининг ўнг қанотини «Манчестер Юнайтед» ҳимоячиси Диогу Далот билан кучайтирмоқчи. Бироқ трансфернинг амалга ошиши қийин кечади. Сабаби португалиялик футболчи ҳозирда «Олд Траффорд»да бахтли ва унинг кетиш нияти йўқ. «МЮ» яқинда Далотнинг шартномасида автоматик янгиланиш вариантини фаоллаштириб, футболчининг жамоада қолиш муддатини 2024 йилнинг ёзига қадар узайтирди. Шунга қарамай, клуб Диогу билан узоқроқ муддатга мўлжалланган шартномани қайта имзоламоқчи. Далотга Италияга бегона эмас, футболчи «Милан»да ижара асосида ўйнаган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.