АПЛ Аморим бошқарувидаги “МЮ” сафарда очко йўқотди.
Англия Пермер Лигасининг 12-турида "Манчестер Юнайтед" "Ипсвич" меҳмони бўлиб, дуранг қайд этди.
«МЮ» раҳбарияти жамоа сардори Гарри Магуайр билан хайрлашиш ниятида.
Таъкидланишича, у клуб учун керакли қарор қабул қилса, бирданига 10 миллион фунт стерлинг олади. Оддий айтганда, Магуайр «Олд Траффорд»дан 10 «лимон» билан кетиши мумкин.
Хуллас, «МЮ» ёзда Гарри Магуайр билан хайрлашмоқчи ва бунинг учун 10 миллион фунт тўлашга тайёр. Гап шундаки, ҳафтасига 190 минг фунт миқдорида маош оладиган жамоа сардорининг амалдаги шартномаси тугашига ҳали яна 2 йил бор. Агар у муддатидан олдин кетишга кўнса, товон сифатида бирданига келишувда кўрсатилган маошининг тенг ярмига эга бўлади. Бу чамаси 10 миллион фунт демакдир.
Эслатма, англиялик ҳимоячи «МЮ» сафига 2019 йили қўшилганди. Ўшанда манчестерликлар унинг учун «Лестер»га 80 миллион фунт тўлашган. Айни пайт эса Магуайрнинг трансфер ҳуқуқи 30 миллион фунтга баҳоланмоқда. Гарри якунланган мавсум «Юнайтед»нинг 62та ўйинидан атиги 16тасида бошланғич таркибга кирди. Чунончи, бош мураббий Эрик тен Хаг марказий ҳимояда Лисандро Мартинес, Рафаэль Варан, Виктор Линделёф ва Люк Шоуга кўпроқ ишонди. 30 ёшли сардор шанба куни «Уэмбли»да «Манчестер Сити»га қарши кечган Англия кубоги финалини ҳам захира ўриндиғида кузатди.
Англия Пермер Лигасининг 12-турида "Манчестер Юнайтед" "Ипсвич" меҳмони бўлиб, дуранг қайд этди.
Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси бош мураббийи Максим Шацких ва ҳимоячиси Ҳожиакбар Алижонов ОФК Элит Чемпионлар лигаси 5-тур доирасидаги "Истиқлол" (Эрон)га қарши ўйин олдидан матбуот анжуманида иштирок этди.
Аввал хабар берганимиздек бугун "Реал Мадрид" бошқаруви умумий кенгашида йиғилиши бўлиб ўтди. Унда клуб президенти нутқ сўзлаб бир нечтта масалаларга тўхталди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789