Афсонавий "ўрмончилар" - етакчилар қаторида!
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
«Манчестер Сити»да аллақачон «махлуқ», «йиртқич» каби сифатларни олишга улгурган норвегиялик голеадор Эрлинг Холанд майдонда баҳайбатлиги билан алоҳида ажралиб туради одатда.
У ҳаттоки, энг гавдали ҳимоячилар олдида ҳам каттароқ кўринади. Лекин Эрлингнинг ўзи кимнидир қаршисида шунчаки, митти одамга айланиб қолади...
Мана, яқинда ижтимоий тармоқларда «Манчестер Сити» футболчиларининг баскетбол юлдузи Мамаду Н~Диайе билан тушган суратлари тарқалди. The Sun нашрида ёзилишича, сенегаллик собиқ баскетболчи АПЛ 5-туридан ўрин олган «Вест Хэм» - «Манчестер Сити» ўйинини бевосита стадионда кузатди. Таъкидланишича, бўйи нақ 2,26 метрга тенг Н~Диайе «шаҳарликлар»нинг 3:1 ҳисобидаги ғалабалари билан якунланган ўйиндан сўнг футболчилар билан учрашиб, озгина чақчақлашди. Якунда «Сити» футболчилари гигант одам олдида суратга тушиш имкониятини қўлдан чиқаришмади. Холандку майли, Эдерсон ёки Бернарду Сильва ва Мамаду Н~Диайе ўртасидаги фарққа бир қаранг...
Ушбу сурат ижтимоий тармоқлар мулкига айлангач, ўзига хос муҳокамалар бошланиб кетди. Фойдаланувчилар томонидан қолдирилган изоҳлар ичида Холандга боғлиқлари кўп:
- Қаранг, Эрлинг Холанд мунча кичик...
- Холанд ўта баҳайбат кўринарди, аммо...
- Мени Бернардунинг бу гигант билан суратга тушишга қандай журъат қилгани қизиқтирмоқда.
- Эрлинг, ҳали анча ўсишинг керак экан...
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
Рафинья - «Барселона» қаҳрамони. У ўзининг хет-трики билан «Бавария»ни пачоқлаб ташлади.
«Манчестер Юнайтед» қишда марказий ярим ҳимоячи билан шартнома имзоламоқчи.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789