АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
«Барселона» клуби ҳужумчиси Ансу Фати L~Equipe нашрига интервью берди.
Унда ёш иқтидор соҳиби ўзининг шахсий ва футбол саёҳати ҳақида сўзлаб берди, клуб бошиданоқ илиқ кутиб олгани ва Ла Масиянинг қулайликларини таъкидлаб ўтди. Шунингдек, у жамоадаги илк дебюти ва жамоадошлари билан муносабатлари ҳақида гапирди.
Болалик хотиралари ҳақида
- Мен онам, ака-укаларим, амакиваччаларим ва бувим билан Сан-Паулу ҳудудидаги уйда катта бўлганман. Яқинда опамнинг дугоналаридан бирига биз яшаган кўчамизни тасвирга тушириб, менга юборишини сўрадим ва кўриб у ерни умуман танимадим! Мен у ерга қайтишни, зиёрат қилишни жуда хоҳлайман.
Футбол ўйнашни бошлаган пайтлари ҳақида
- Уч ёшимда амакиваччаларим билан кўча футболини ўйнашни бошладим. Гвинея-Бисауда болалар бу эркинликка деярли юришни бошлашлари биланоқ эришадилар. Одатда ялангоёқ ўйнаймиз. Пули борлар эса пластик сандал кийишарди. Бизнинг тўпимиз ўралган пайпоқлардан ясалганди ва биз давом этардик. Баъзан пластик тўпдан фойдаланардик, лекин у узоқ умр кўрмасди, чунки ўткирроқ бирор нарсага тегиши билан тамом...
Оиласи ҳақида
- 2009 йили онам, икки укам ва катта опам билан Испанияга яшаш учун илк бор парвозимни амалга оширдим. Мен ҳар доим биз учун пул топиш мақсадида Европага боришга ҳаракат қилган отамни қаттиқ қадрлайман. Бугун бу ерда эканлигим айнан унинг шарофати билан.
«Барса»даги илк кунлари ҳақида
- «Ла Масия» ҳам футбол, ҳам таълим учун энг яхши вариант эди. Мен 2012 йилда - янги «Ла Масия» очилгандан сўнг, клуб ўзининг энг юқори чўққисига чиққан пайтда келдим. Шароитлар жуда замонавий эди. Стол тенниси, бильярд ўйналадиган ўйин хонаси бор эди ... мен илгари ҳеч қачон кўрмаган нарсалар. «Ла Масия»да яшаш ва бундай ажойиб мураббийлар билан ишлаш ажойиб тажриба бўлди. У ердаги илк мураббийим Марк Серра менга қайси клубда ўйнаётганимни ва ўйинларда рақибларимни ҳурмат қилишим кераклигини тезда тушунтирди. У мени кўпроқ гол уришга ва самаралироқ бўлишга ундади. Кийиниш хонасига кирганимда ишонмадим, у ерда Луис (Суарес), Лео (Месси) ва бошқа барча футболчилар бор эди. Жамоадаги илк дебютимни ўтказган ҳафта давомида кўп ухлоламадим, жуда қаттиқ стрессга тушиб қолдим. Мен бу лаҳзани кўп йиллар давомида орзу қилардим ва ҳамма нарса жуда тез амалга ошди! «Камп Ноу»да ўйнаш ва гол уриш ҳақида кўп марта ўйладим... Севильяда «Бетис»га қарши ўйинда дебют қилганимдан сўнг, Лео бизни ғалаба билан табриклаш учун кийиниш хонасида кутиб турганди. Ичкарига кирганимда у мени қучоқлаганига ишонмадим! Мен бу ишорани доим эслайман. Вақт ўтиши билан маълум рекордларни янгилаш шарафи ва ғурурини англадим. Бу ҳақда ўйламагандим, чунки ўйиндан олдин ҳам, кейин ҳам оилам у ерда эди, мен оддий ҳаётимни давом эттирдим. Раҳбарлар биринчи кунданоқ мени катта акалардек илиқ кутиб олишди.
Жамоадошлари ҳақида
- Жорди Альба билан кўп гаплашардик, чунки биз кўпинча майдоннинг чап томонида бирга ўйнаганмиз. Ўз позицияларимизни кўриб чиқдик, мен қандай қилиб рақибимдан узоқлашишимни ёки у олдинга чиққанда уни қандай қоплашимни кўриб чиқдик. Бир-биримизни яхши қўллардик. Серхио очиқ гапиради, Пике эса доим ҳазил қилади, мен иккаласини ҳам жуда ҳурмат қиламан. Эрик Гарсия билан кўп йиллар бирга ўйнадик. У бу ердаги ҳаётга ва «Барса»нинг ўйинига мослашишимга ёрдам берган инсонлардан бири. Ёшлигимда кўп вақтимни унинг уйида ўтказардим. Мен, Педри, Гави ва бошқалар клубдан ташқарида бирга кўп вақт ўтказамиз. Имкониятимиз бўлса, овқатланиш учун чиқамиз.
Манба: fcbarcelona.com, МУҲАММАДХОН тайёрлади.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Жорий мавсум арафасида 55 миллион евро эвазига «Аталанта»дан харид қилинган Тён Копмейнерс 6 октябрь куни ўтказилган «Юве»нинг «А» Серия 7-тур доирасидаги «Кальяри»га қарши уй учрашуви (1:1)да жароҳат олганди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789