«Манчестер Юнайтед» Англия кубогини қўлга киритиб, Европа лигасига йўлланма олмаганига қарамай, клуб раҳбарияти Эрик тен Хагни истеъфога чиқаришга қарор қилган.
Give me Sport нашрининг маълум қилишича, нидерландиялик мураббий ўрнини яқинда «Челси»чидан ишдан кетган Маурисио Почеттино эгаллаши кутилмоқда. Аргентиналик мутахассис таътилга чиқмайдиган ва ўзига иш таклиф қилмоқчи бўлаётган клублар билан музокара қилишга очиқлигини билдирган. Маурисио Почеттино АПЛда «Тоттенхэм» ва «Челси»ни бошқарган. Агар томонлар келиша олса, «МЮ» унинг лигадаги учинчи жамоасига айланади.