«Барса» Томасни мўлжаллаяпти

«Барса» Томасни мўлжаллаяпти

«Барселона» ёзги трансферлар вақтида клубга таклиф қилинадиган янги ижрочилар рўйхатини шакллантириб, трансфер имкониятларини ўрганиб чиқяпти.

Todofichajes нашрининг ёзишича, каталонияликлар таянч зонага «Арсенал» футболчиси Томас Партини олиб келмоқчи. Лондонликлар шартномаси ёзда тугайдиган 31 ёшли ганалик футболчига ҳамкорликни узайтириш бўйича таклиф бермайдиган бўлди. 20 миллион евро атрофида баҳоланаётган тажрибали ўйинчини олиш учун каталонияликлар «Бавария» билан рақобатга киришишига тўғри келади. Томас Парти испан футболи тарбияланувчиси ҳисобланади. У футбол сир-асрорларини «Атлетико»да ўрганган. Мадридликлар жамоасидан ташқари ижара асосида «Мальорка» ва «Альмерия» клубларида тажриба оширган. «Атлетико»даги муваффақиятли ўйинларидан кейин «Арсенал» Томас Партини 2020 йили 50 миллион еврога трансфер қилган эди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.