ВАР ўрнига мухлис телефони!

ВАР ўрнига мухлис телефони!

Миср чемпионати иккинчи лигаси учрашувида қизиқ воқеа юз берди.

«Ал-Наср» жамоасининг «Суэца»га қарши баҳсида бош ҳакам Муҳаммад Фарук киритилган голлардан бирининг тўғрилигига шубҳа қилди, бироқ ВАРга эмас, балки... мухлислардан бирининг телефонига қарашга қарор қилди. У тўп қўлга текканини ва у киритилган голни бекор қилиш учун асос, деб ҳисоблади. ITASportPress ахборот агентлиги хабарига кўра, Миср футбол федерацияси инновацион технологияларга нисбатан бундай ёндашувдан даҳшатга тушган ва Фарукни «номаълум муддатга» дисквалификация қилган. Дарвоқе, у майдонни полиция қуршовида тарк этди, чунки 1:3 ҳисобида мағлуб бўлган «Ал-Наср» мухлислари унга нисбатан босим ўтказишди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.