БИЗ УЧУН ТАЙ-ТЕРАПИЯ ЧЎТ ЭМАС ёхуд InterFUTBOLнинг сешанба сони АНОНСи

БИЗ УЧУН ТАЙ-ТЕРАПИЯ ЧЎТ ЭМАС ёхуд InterFUTBOLнинг сешанба сони АНОНСи

Барчамизга аёнки, Тожикстон термасининг Қатардаги шожоатига қараб гап пулда ёки номларда эмаслигига яна бир карра амин бўлдик

Ғалабага бўлган иштиёқ ва тартибли футбол кўп "нарса"ни сояда қолдирмоқда. Африка кубогида ҳам шундайин кутилмаган "қаҳрамонликлар" кузатилди. Айнан "Жирона"(Ла лига) ва "Байер" (Бундеслига) каби клублар ҳам юқоридаги фикрларимизга "тасдиқлаб" туришибди.  
"ИнтерФУТБОЛ" газетасининг 30 январь кунги сешанба сонида шу ва бошқа футбол оламидаги муҳим хабарларни ўзида жамлаган қизиқарли мақолалар чоп этилди. Мисол учун,...

- Савия устамонликни енгишга қодир;

- Олдинда тай-терапия синови;

- "Самурайлар"дан қочиш операциясими?

- Сегрт/Тожикистон ба пеш(олдинга);

- Клубларимизда нима гаплар?

- Ким қайси вилоятдан?

- Про лига гвардияси;

- Роналдудан навбатдаги интервью;

- Агар академия самарадор бўлса;

- Доривал Жуниор қандай мураббий;

- АПЛда 1-аёл ҳакам, у ким?

- Ферран Торресда нима гаплар?

- АМК якунигача ижара асосида мураббий;

- Футбол қоидаларидан бехабарлик оқибати ва бошқа шу сингари эксклюзив материалларни газетамизнинг 8(2117)-сонида ўқишингиз мумкин.

ҲАМИША БИРГА БЎЛАЙЛИК, АЗИЗЛАР!