Салим Мустафоев: "Бизга етишмаган ягона жиҳат - барқарорлик"
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Россиянинг нафақат спорт, балки бутун матбуотида CAFA чемпионати биринчи рақамли мавзуга айланди.
Россиянинг нафақат спорт, балки бутун матбуотида CAFA чемпионати биринчи рақамли мавзуга айланди. Мисол учун, бу ҳақда ТАСС агентлиги ҳам ёзди ўзини футбол билимдонидек кўрсатиб. Терма жамоаларнинг ўртоқлик ўйинлари натижаси ФИФА рейтингига киритилиши масаласида янгилик йўқ. ФИФА регламенти талаблари асосида ташкиллаштириладиган «ўртоқлик»ларга одатий тажриба бўйича очко берилади. Худди Россия термасининг Эрон ва Ироқ жамоаларига қарши ўйинлари каби.
***
- Фақат ўйинларга рейтинг очкоси ҳисоблашда кичик фарқ бор. Расмий ўйинлар коэффициенти 15 балл (Миллатлар Лигаси учрашувлари)дан бошланади. Дейлик, ЖЧ чорак финали, ярим финали ва финалининг «баҳо»си 60 баллга тенг. ФИФА кунларида ўтказиладиган ўртоқлик ўйинлари коэффициенти 10 балл бўлса, қолган саналарники икки баравар кам. Мисол учун, жорий йил июнда ФИФА кунлари 12-санада бошланиб, 20-санада якунланади. Демакки, 11 июнь кунига мўлжалланаётган CAFA чемпионати 1-тур ўйинлари ФИФА рейтингига киритилади, бироқ кейинги турлар, шунингдек, финал ва 3-ўрин учун баҳсларга нисбатан икки ҳисса паст «қиймат» бўйича.
***
- Айнан муносиб ФИФА кунлари қидирилгани ҳозиргача CAFA чемпионати ўтказилмаганига асосий сабаб ҳисобланади. Ҳудудий федерациялар раҳбарияти ФИФА кунларидан ташқарида ўйнашни истамаган. 3та турдан иборат гуруҳ босқичи ва «плей-офф» раундларини ўз ичига олган турнирни 9 кунлик битта ойнага жойлаштириш эса имконсиз. Айтишим мумкинки, давраларда турнирни икки қисмга бўлиш варианти ҳам муҳокама қилинган. Мисол учун гуруҳ босқичини мартдаги ФИФА кунларида ўтказиб, «плей-офф» раундларини июнга қолдириш. Бироқ бунга миллий футбол федерацияларининг ўзи қарши чиққан, ОФК мусобақалар тақвими ҳам монелик қилган. Мисол учун, Эрон ва Ўзбекистон футбол федерациялари ҳамиша ФИФА кунларини бошқа ҳудудлардаги рақиблар билан ўйинларга сарфлайди. Шу маънода ФИФАнинг бирданига икки дарчасини битта ҳудудий турнирга ажратишга рози бўлмай. Бошқа томондан, ушбу икки муддатни ОФК мусобақалари тақвимига мувофиқлаштириш ҳам жуда қийин. Эслатиш керак, ОФК миқёсидаги ЖЧ саралаши - энг узуни. Дейлик, навбатдаги циклда конфедерациянинг 18та кучли жамоаси камида 16тадан ўйин ўтказади. Яъни қаторасига 8та ФИФА муддатидан фойдаланилади 2023 йилнинг ноябридан эътиборан. Қолаверса, ҳудуднинг қайсидир жамоалари «плей-офф»га тушади ва бу яна 2та дарча кетишини англатади. Шундай экан, кейинги CAFA чемпионатини фақат 2026 йили ЖЧ финал босқичидан сўнг ташкиллаш мумкин. Бироқ савол шуки, Марказий Осиё термалари Осиё кубогидан олдин ФИФА кунларини қўшнилар билан ўйинларга сарфлашни хоҳлайдими?
Дарвоқе, Осиёдаги бошқа барча ҳудудий чемпионатлар ФИФА кунларидан ташқарида ўтказилади. Дейлик, Шарқий Осиё чемпионати 2022 йилнинг июлига қўйилди ва Япония ҳамда Ж.Корея термалари унда легионерларсиз иштирок этишга мажбур бўлди. Жанубий-Шарқий Осиё биринчилиги эса 20 декабрь куни бошланиб, 2023 йил январининг ўрталарида якунланди. «Форс кўрфази кубоги» ҳам январда бўлди. Жанубий Осиё чемпионати эса 2023 йилнинг июнь ойи охирига режалаштирилган, яна ФИФА кунларидан кейинга. CAFA ҳам назарий жиҳатдан ўз чемпионатини ФИФА муддатидан ташқарида ўтказиши мумкин, бироқ бу ҳолатда миллий жамоалар бўлмайди.
Алишер НИКИМБАЕВ, «Футболиум»
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
Рафинья - «Барселона» қаҳрамони. У ўзининг хет-трики билан «Бавария»ни пачоқлаб ташлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789