Ўзбекистонда ёшлар ўртасидаги ЖЧга мезбонлик қилиш имконияти борми?
Бор. Турнирни қабул қилиш учун 4-6та стадион бўлса, бас.
Буюк Британиянинг машҳур The Guardian нашри ОФКни ўз регламентини бузишда айбламоқда.
Бинобарин, мусобақалар регламентида битта ҳомийга тегишли клублар ОЧЛда қатнашолмаслиги ёзилган. Бироқ айни ҳолатда турнирга қўйилган «Ал-Ҳилол», «Ал-Наср» ва «Ал-Иттиход» клубларининг 75 акцияси Саудия Арабистони суверен жамғармаси - Public Investment Fund (PIF)га тегишли. «Манчестер Сити»га эгалик қилуви City Football Group компанияси эса «Мельбурн Сити» (Австралия) ва «Мумбай Сити» (Ҳиндистон) клубларининг 65 фоиз акциясига эгалик қилади. Тўғри, бу клублар «Шарқ» ва «Ғарб» минтақаларида иштирок этади, демак, фақат финалда тўқнашиши мумкин. Саудия клублари эса гуруҳ босқичидан кейиноқ ўзаро учрашиши эҳтимоли бор ва бош ҳомий хоҳлаган ҳисобни қайд этиши мумкин. Guardian мақоласида айни шу ҳолат қораланган. «Саудия клубларининг Европа ЧЛда қатнашиш нияти ҳақидаги гап-сўзлар аслида ОФКга босим ўтказиш, шу орқали ташкилотнинг регламентга зид ишлардан кўз юмишига қаратилган бўлиши ҳам мумкин. ОЧЛда легионерлар лимитининг «3+1»дан «5+1»га оширилиши замирида ҳам саудлар талаби ётибди. ОК-2027 мезбонлик ҳуқуқи Саудия Арабистонига тақдим этилиши ҳам ОФКнинг асосий ҳомийси саналган саудияликларнинг молиявий кўмаклари самарасидир», - дейилади мақолада. Дарвоқе, The Guardian журналистлари мақолада «Навбаҳор»ни ҳам тилга олишди. Яъни Наманган клуби ОЧЛда «Ал-Ҳилол»нинг биринчи рақиби эканлиги ортидан мақола сатрларига тушди. The Guardian журналистлари шунингдек, бир неча клублар (катта эҳтимолки, Шарқий Осиё вакиллари) ўз қарори билан турнир яхлитлигини бузаётган ОФК устидан судга шикоят киритиш имкониятини кўриб чиқаётгани ҳақида ҳам ёзишди. Таъкидланишича, улар ОФКга бу борада изоҳ сўраб мурожаат қилишган, аммо жавоб олишмаган.
Буюк Британиянинг Fox Sports нашри эса «Ғарб» минтақаси клубларининг ОЧЛдаги имкониятини чамалаб чиқди. Унга кўра, «Ал-Ҳилол»нинг ғолиблик учун имконияти 9,6 фоизга баҳоланди - бу энг юқори натижа. Биздан эса энг юқори кўрсаткич «Пахтакор»да - 5,8 фоиз.
Бор. Турнирни қабул қилиш учун 4-6та стадион бўлса, бас.
Жозе Моуриньо Туркияда ҳам ҳакамларга қарши уруш очган кўринади.
Франциянинг «Брест» клуби ЧЛ Лига босқичига 2та чиройли ғалаба билан киришди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789