Аббосбек Файзуллаев ФИФАнинг расмий саҳифасида эътироф этилди
ФИФА ўз сайтида Жаҳон чемпионати саралашининг Осиё босқичида жонбозлик кўрсатаётган 6 та Осиёлик футболчи ҳақида мақола чоп этди. Ушбу олтиликдан Аббосбек Файзуллаев ҳам ўрин олган.
Бор. Турнирни қабул қилиш учун 4-6та стадион бўлса, бас.
Бизда эса топилади. Тўғри, меҳмонхоналар билан боғлиқ муаммолар йўқ эмас. Бу борада стадионлар, меҳмонхоналар ва аэропортлар билан шаҳарлар мувофиқлигини тўғрилаш муҳим. Тошкент (2та стадион), Самарқанд, Қарши, Фарғона, яна Андижон ёки Наманган - бу ЎФА U-20 тоифасидаги ЖЧ-2027 «заявка»сига киритиши мумкин шаҳарларнинг қисқача рўйхати. Мавзу давом этади: «Айни ҳолатда мезбонликка даъво қилолмаймиз. Адашмасам, ФИФА талабига кўра, турнир финали учун камида 40000 мухлисга мўлжалланган стадион бўлиши керак. Бошқа ареналар камида 20000 кишини сиғдириши лозим. Бундан ташқари, майдон ҳолатини мукаммаллаштириш зарур». Йўқ, U-20 тоифасидаги ЖЧ учун бундай талаблар қўйилмайди. Стадион сиғими бўйича талаблар Осиё кубоги даражасига яқин. Мана, 17 ёшли ўсмирлар мундиали тўлиқ реформа қилинмоқда. ФИФА энди бу турнирни 6-8та майдон ва 2000 сиғимли трибунага эга машғулотлар марказларида ташкил этмоқчи. Қатар 2025 йили янги форматдаги мусобақага ўз бағрини очадиган биринчи мамлакатга айланади ва кетма-кет 5 йил давомида мезбонлик қилади.
Ўзбекистоннинг турли мусобақаларга мезбонлик қилиш имкониятини баҳолашда давом этамиз: «Қанийди Осиё кубогини ўтказсак! Ёшларникини эмас. Шунда чинакам байрам кўрардик. Ёки Осиё ўйинларини. Сизнингча, мамлакатимизда яқин 10 йилда шундай имконият туғилиши мумкинми?» Ўзбекистон мезбонлик ҳуқуқига ариза топшириши мумкин бўлган энг яқин Осиё кубоги - 2035 йилги турнир. Қитъа чемпионати 2027 йили Саудия Арабистони ва 2031 йили Шарқ мамлакатларидан бирида ташкиллаштирилади. Осиё ўйинларига келсак, Доха-2030 ва Ар-Риёд-2034дан кейин 2038 йилги мусобақага даъвогарлик қилиш мумкин.
Алишер Никиммбаев
ФИФА ўз сайтида Жаҳон чемпионати саралашининг Осиё босқичида жонбозлик кўрсатаётган 6 та Осиёлик футболчи ҳақида мақола чоп этди. Ушбу олтиликдан Аббосбек Файзуллаев ҳам ўрин олган.
Икки нафар 17 ёшли малилик иқтидор соҳиби "Барселона"га келиб қўшилди.
Юлиан Нагельсманни Германия терма жамоаси мураббийлигида қолдиришмоқчи. Бу ҳақда "BILD" нашри хабар берди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789